Диний бағрикенглик, миллатлараро тинч-тотувлик.
Бағрикенглик ер юзининг турли бурчакларида мавжуд этник гуруҳларнинг дини, ирқи, тили-ю турмуш тарзи, урф-одатларининг ўзаро фарқлилигидан қатъий назар, уларга ҳурмат билан қараш, тенгликни таъминлаш юзасидан вужудга келган олий қадриятдир. Бу тушунча яшар экан, тинчлик ва тотувлик ҳам ҳамиша ҳукум суради. Жонажон юртимизда ҳам 130 дан ортиқ турли миллатга мансуб аҳоли вакилларига диний бағрикенгликка бўлган эътибор юқори. Бош Қомусимизнинг 4-моддаси: "... Ўзбекистон республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари, анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, унинг ривожланиши учун шароит яратади",-дея тасдиқлайди. Яна 18-моддасида ҳам:"... барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, мавқеъидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар".
Юртимиз аҳолиси 35млн. дан ошиган бўлиб, уларнинг 94 фоизи ислом динига, 3.5 фоизи проваслав, қолгани бошқа конфессияларга мансуб. 1992-йилда юртимизда 10 та миллий-маданий марказлар фаолият олиб борган бўлса, ҳозир 40 га яқин. Дунёда кузатиладиган камдан-кам ҳолатлардан яна бири, Ўзбекистонда таълим 7 тилда--ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз, қозоқ тилларида олиб борилади. Яна бир диққатли томон-ОАВ нашрлари ҳам турли тилларда нашр этилади. Қардош халқларга эътибор, ҳурмат нуқтаи назаридан уларнинг тилида бир қанча кўрсатув ва эшиттиришлар мавжуд.
Истиқлолнинг илк йилларидаёқ биринчи Президент И. Каримов раҳнамолигида миллий ва диний қадриятларимизни асраб авайлаш ва келажак авлодга бекаму кўст етказиб бериш миллий ва динлараро бағрикенглик каби масалаларга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилди. Президент Ш. Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси эса яқин йилларда амалга оширилган энг яхши ислоҳот бўлди." Миллий ва диний бағрикенглик-тинчлик ва барқарорлик гарови"шиори республикамизнинг шарқшунос, диншунос олимлари, таниқли уламолар, юртимизда фаолият кўрсатаётган миллий-маданий марказлар ва турли конференция вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддиларининг шиорига айланган.
Бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатларида, айниқса, Яқин Шарқ минтақасида этник ва диний асосдаги низолар кучайиб бораётган ва шу каби низоларни авж олдираётган ғаразли кишиларнинг ўз мақсадларига эришиш йўлида турли нашрлар, телевидение ва радио эшиттиришлар, интернет саҳифаларидан фойдаланишлари кўпайган. Бу хуружларга "Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш" ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини ҳеч бир фуқаро унутмаслиги керак. Барчамиз тинчлик, барқарорлик неъматлари қанчалик улкан қийматга эга эканлигини ҳозирги кунда айниқса чуқурроқ англаб, барча диндаги фарзандларимизга сингдиришимиз биринчи вазифадир.
Муҳтарам юртбошимиз: "Бу қадимий ва саҳоватли заминимизда асрлар давомида турли миллат, элат, дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўстлик ва эзгулик, бағрикенглик бизнинг халқимизга доимо хос бўлган",-- деган фикрларини бот-бот ёдга олишимиз ва тинчлик қадрини баланд тутишимиз бугунги олий вазифамиздир.
Хатирчи туман, Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.