Жаҳолатга қарши маърифат.
Ўзбекистонимиз ўтган давр мобайнида халқимизнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида машаққатли ва залворли йўлни босиб ўтди.Янгиланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Ўзбекистонимиз жаҳон ҳамжамиятининг эътиборли ва юксак эътирофига сазовор бўлмоқда.Шубҳасиз, мустақиллик йилларида юртимизда инсон манфаатлари, қадр-қиммати тикланиб, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамланиб бормоқда.
Афсуски, бугунги кунда ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган мутаассиб, экстремистик ва террорчи ҳаракатларнинг юзага келиши, уларнинг асосий мақсади, ғоявий-ақидавий асослари, молиявий манбалари, фаолият услублари ва ғайриисломий моҳияти, замонавий оқимлар тарғиб қилаётган ғоя ва тамойиллар ислом дини моҳиятига умуман ёт эканини асослаб берувчи фатволари келтирилганлигини, ислом динининг тинчликпарвар, бағрикенглик моҳияти, мутаассиблик, экстремизм ҳамда терроризмнинг салбий жиҳатлари ҳақида "Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат" билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётганлиги, айниқса, ёшларнинг бундай вазиятда мустақил фикрлаб, юксак маънавиятли, миллий қадриятларга содиқ, дунёқараши кенг, иродаси мустаҳкам, сабр-бардошли, ошкора ва яширин кўринишдаги маънавий таҳдидларга доим тайёр турадиган, замон билан ҳамнафас қадам ташлайдиган етук шахс сифатида вояга етишлари муҳим эканлигини биз ота-оналар, отинойилар тушунтиришимиз лозимдир.Чунки, ҳозирги кунда ёшларимизни тўғри йўлдан оздиришга ва ўзларининг пуч ғоялари билан заҳарлашга қилинаётган ҳаракатлари барчамизни ташвишга солаётганлиги оқибатда эса, бундай мафкуравий хуружлар натежасида баъзилар ўзи туғилиб ўсган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат қилиб, ватанпарварлик туйғуларидан маҳрум бўлиб, инсонийлик табиатидан ҳам чиқиб қолганини ўзлари тушунмаётганлиги, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини ёшлик пайтидан оиладан шакллантириш зарурдир.Чунки, фарзандларимизнинг одоб-ахлоқи, таълим-тарбиясининг масъулияти биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўқув юртларида устозлар, кўча-кўйда эса маҳалла оқсақоллари, отинойилар умуман олганда, бутун жамиятимизнинг зиммасидадир.
Айниқса, ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратишимиз, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчиликни олдини олиш, инсонларда дахлдорлик ҳиссини юксалтириш, ёшларни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, аёлнинг оила ва фарзанд тарбиясидаги ўрнини мустаҳкамлаш, ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, айниқса, ижтимоий тармоқлар имкониятидан оқилона фойдаланиш, унда айрим динни ниқоб қилиб олган кимсалар томонидан тарғиб этилаётган мазҳабсизлик, радикализм ва бошқа экстремистик ғояларни ўзимизни ва фарзандларимизни ҳимоялаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, соғлом муҳитни шакллантириш, жаҳолат қурбони бўлаётган ёшларни тўғри йўлга бошлаш лозимдир.Шунингдек, ҳар бир инсон лоқайдлик, бепарволик каби иллатларга қарши ўзида иммунитет ҳосил қилиб, бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётган "Жаҳолатга қарши маърифат" билан курашиш, бунинг учун эса, юртга садоқат, фидоийлик, бағрикенглик билан жавоб бериш, турли оқимлар ва ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, маърифатли миллатни камол топтириш, билим, тафаккур ва ақл кучига суянадиган ёш авлодни тарбиялашда ҳар биримиз масъулмиз.
Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Лобархон Бобоназарова.