"Либосларимизни миллийлаштирайлик".

19-01-2022, 12:39 admin Мақолалар 470

"Либосларимизни миллийлаштирайлик".

Инсонни либос безайди.
Ҳар бир халқ ўз миллий либослари билан гўзалдир. Шундай экан, ҳар бир миллат ўз миллий қадриятларини улуғлаши шарт.
Бугунги кунда миллийлигимизни қадриятларимизни қадрлашда нафақат ёшлар, ёши катталаримиз ҳам тўла амал қилаяпмизми? Аввалари тор калта кийимлар кийилса, қайси бир ғарбликларнинг кийими кийилса, ёши улуғ онахонларимиз бу йўлдан қайтарар, бачкана кийимлар кийишга қаршилик қилади.
Бугунги кунда эса, ҳар қанақа кийинишга ўрганиб, улар ҳам кўникиб бораяпти. Ҳозирги ёшларнинг юриш туришидан тартиб, одамлар орасида ўзини тутиши, кийинишига кўп ота оналар бепарво бўлиб қолмоқда, ҳатто баъзи қизлар уйидан қандай ҳолатда (ярим яланғоч) кийиниб чиқиб кетаётгани ҳам оддий ҳолатдай туйилиб қолмоқда. Ёки бўлмаса ниҳоятда узун (ерни супуриб юрадиган) кийим, қора рангда рўмоллар ўраб ҳар хил безаклар билан юриши, айнан барчани нигоҳини ўзига жалб этиши ниҳоятда хунук кўринади.
Аввало қиз-аёлларимизни қалби гўзал бўлсин, фикри гўзал бўлсин, либоси гўзал бўлсин, ҳамма нарсаси гўзал бўлсин. Европаликлар кийинишимизга, урф одатимизга, бизга тақлид қилганини кўрганмизми? Қизларимизни безаги, бу ҳаёси-ибоси эмасми азизларим?
Айнан ҳозирги вақтда, қизларнинг ўзини тутиши, юриши туриши барчага қилаётган муомиласи, кийиниш маданяти, ҳатто йигитларга мақул келяптими? Бу ҳолатини билган қизларимиз эса ҳийла найранглар ишлатиб, бир марта турмушга чиқиб олиш учун ўзларини мўмин қобилгина қилиб кўрсатадилар қисқаси, кўп нарса ўғилми қизми фарзандларни тўғри йўлда тарбиялаш, тўғри йўлга солиш ота онага боғлиқ.Буларни ҳаммаси миллий қадриятларимизни унутганимиз, миллий қадриятларимизни менсимаслигимиз сабаблидир.
Қизларимиз ҳозир никоҳ тўйи кечасида, бир икки соат учун ярмигача очиқ сочиқ қимматбаҳо келинлик либосларни олиб киядилар. Ўзимизни миллий келин либосларни кийса бўлмайдими? Биз ислом динидаги мўмин- мусулмон халқ вакилларимизку. Аллоҳ ўзимизни миллий либосларимиздан қўймасин азизларим. Қизларимиз ўзимизни миллий келинлик либосларини кийиб, иболи- ҳаёли, бахтли-саодатли, фарзандларига меҳрибон она бўлсин илохим.

Кармана тумани "Дўстлик" МФЙ отинойиси Г.Нафасова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш