Инсон камтарлик билан , одобу ҳаёси чегарасидан чиқмай маромида кийиниши кераклиги Пайғамбаримиз (соллаллоху алайҳ и васаллам) нинг ҳадисларида алоҳида таъкидланган. Сарвари олам Кийимларингизни дид билан киринглар, токи одамлар орасида юзга оро берган хол мисоли чиройли бўласизлар деганлар. Буюк мутафаккир Алишер Навоий ўзининг таълим - тарбия, одоб- ахлоққа доир “Хайратул Аброр” асарида кишиларни зебу зийнатлар , молу дунё эмас , балки ақл - идрок , шарму -ҳаё безайди деб қайтади. Миллий кийим масаласига тўхталадиган бўлсак , қадимдан инсон қайси миллатга мансуб эканлиги, биринчи навбатда унинг кийимига қараб аниқланган. Ҳар бир миллат ўзига хос кийиниш маданиятига эга. Бизнинг миллий кийимларимиз дунёнинг қай бурчагида бўлмасин ҳар қандай халқнинг ҳавасини келтириб ўзига маҳлиё қилади. Мамлакатимизда истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб миллий ва диний қадриятларимизни қайта тиклаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Миллий байрамларимиз, урф - одатларимиз қайта тикланди. Кейинги пайтларда Афсуски, ҳаддан ташқари замонавий либосларга берилиб кетган опа - сингилларимиз ҳам оз эмас. Юртимиз бозорларига кириб келаётган тор ва очиқ - сочиқ кийимларни кийиб юриш динимизга ҳам , на шарқона миллий урф - одатларимизга ҳам тўғри келмайди. Барча амалларимиз талаб қилинадиган меъёр , камтарлик , орасталик кийинишга ҳам татбиқ этилиши керак. Чиройимизга чирой , кўркимизга кўрк қўшадиган миллий либосларимиз қадрини баланд тутайлик.
“Катта мачит” МФЙ отинойиси Муҳаммадова Мавлуда