КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ МИЛЛАТ
КЎРКИ.
Либос- бу Аллоҳнинг ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан биридир. У иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади. Ўзбек халқи ўзининг асрлар оша қадрлаб келаётган миллий либослари билан ҳам бутун дунёга довруғ таратган. Турли рангларда товланадиган атласу адраслар нозик хилқат вакилларининг кўркига кўрк қўшса беқасам тўн миллий дўппи ва белбоғ алп ўғлонларнинг мард, довюрак бўлиб камол топишида муҳим ўрин тутади. Миллий либосларимиз миллатимизга ҳурмат ва муҳаббатни билдиради.
Кийинишига қараб, одамнинг ички дунёси ва маънавиятига баҳо бериш барча халқларда бор.
Либос-ўзгалар эътиборини жалб қилмаслиги Исломда таъкидланган. Аёл-қизлар либоси назар тушганда ўзига тортадиган, турли хил безакли, ялтироқ, қад-қоматни билдирадиган даражада тор, тери рангини билдирадиган даражада шаффоф бўлмаслиги лозим.
Кийиниш одобига риоя қилиш инсон маънавиятини ҳам гўзаллаштирадиган воситадир.
Бироқ бугунги кунда ҳар турли модалар қатори қўштирноқ ичидаги қора ҳижоблар ҳам чиқиб келмоқда. Бошдан оёқ қорага бурканиб, юзларига парда тортишни тақво либоси деб атаб кийинмоқдалар. Аслида ҳақиқатдан шундайми? Аллоҳ таоло айтади: "Битаҳқиқ сизларга авратларингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси ана ўша яхшидир" (Аъроф сураси 26-оят)
Тақво либоси деб инсоннинг ички ва ташқи ҳолатини гўзал хулқлар билан зийнатланиш айтилмоқда. Инсонлар тушунадиган қораликка бурканиш тақво либоси дейилмаяпти.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кийимларингиздан оқини кийинг. Албатта улар кийимларингизнинг хайрлисидир, ҳамда улар билан ўликларингизни кафанланглар"-дедилар. Ҳадис ва ҳаёт 16-17-жуз 243-бет
Ўз қадриятларимизга мос кийинмоғимиз фитналар чиқишидан сақлайди Зиё-шарқдан деганларидек, азалий қадриятларимиз бизни хушхулқ бўлишга ундайди
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, аслида қандай кийиниш ҳар бир инсоннинг шахсий иши. Лекин бу борада бошқа миллат вакилларига тақлид қилиш миллийлигимизга умуман тўғри келмайди. Кийим танлаш борасида аввало, меъёрни унутмай озода, ярашган кийимларни кийишимиз керак.
" Хомработ" МФЙ отинойиси
Норова Шаҳзода