“Кийиниш маданияти-миллат кўрки”

9-06-2022, 15:46 admin Мақолалар 414

“Кийиниш маданияти-миллат кўрки”

Одобу ҳаё-ю пурҳикмат зиё,
Барчани ўзига этар маҳлиё.
Дарҳақиқат, шуни айтиш жоизки, жамиятнинг асосий бўғини одоб ахлоқ бўлса, унинг муҳит кўринишини ифодаловчи восита кийиниш маданиятидир. Аввало ахлоқий маданият инсоннинг ўзгалар билан бўлган муносабатида намоён бўлади.Одобни сақлай билиш юксак маданият белгиси дейиш мумкин.Негаки, жамият тартибсиз.Бу ҳаётда инсоннинг ўз ўрнини топиши унинг эгаллаган билимию олган таълим тарбияси ва одоб ахлоқи билан белгиланади. Абу Райҳон Беруний айтганларидек: "Барча жонли мавжудотлар ичида инсон энг мукаммалидир". Шахслараро муносабатларда инсоннинг қандай одоб ахлоққа эга эканлиги яққол кўзга ташланади.Шунинг учун айни бугунги тезкор замонда яхши сўз ва амаллар билан комиллик асосини ташкил этиш керак. Бугуннинг долзарб муаммоларидан бирига айланган кийиниш маданияти ҳам эътибор марказида. Ўзбек халқи азал азалдан танти, аёллари ҳеч давлатда учрамас гўзаллик ҳамда латофат соҳибидир. Бироқ кейинги пайтлар кийиниш маданиятига назар ташлайдиган бўлсак, ахлоқий сифатлар сезиларли даражада сустлашди. Аммо йигит қизларнинг кетма-кет мода изидан қувиши миллий анъаналардан узоқлашганини билдиради десак янглишмаймиз. Муҳтасар қилиб айтганда, одоб ахлоқ ва кийиниш маданиятига амал қилиб яшаш керак. Бизнинг назаримизда кийиниш маданияти одоб ахлоқнинг ажралмас қисмига ўхшайди.


Ғазған шахар "Шайхон" маҳалла отинойиси Н.Нурова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш