“Аллох таоло” шундай мархамат қилди. Эй одам болалари дарҳақиқат биз сизларга авратларингизни бекитадиган либосни, хам ясан-тусан либосларини хам, нозил қилдик.Хаммасидан яхши либос тақво либосидир(Аъроф сураси 26-оят)Ислом дини мукаммал шариат бўлгач ундаги барча нарсаларнинг одоби ва маданияти муфассал тарзда белгилаб қўйилди. Шу жумладан динимиз таълимоти кийиниш маданятига хам одоб ва меъёрларига хам чегарадан чиқмай амал қилишга даъват қилади. Кийиниш маданияти инсонларнинг ташқи кўриниши маънавий дунёси ахлоқий сифатлари ва салохиятини белгилаб беради. Кийиниш маданиятига бўлган қараш инсоннинг гўзаллик одоби борасидаги ўз қарашларини ифода этадиган омил ҳамдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки бугунги жадал ривожланиб бораётган глобал даврда кийимлар хам кийинишга бўлган талаб ва эътибор ҳам ўзгариб бормоқда. Инсоннинг яхши дид эгаси эканлиги аввало кийимларни бир-бирига мослаб кийганлигидан ҳам намоён бўлади. Кийим- инсон маданият даражасини хам белгилаб беради. Кийиниш борасида ҳам миллий урф одатларимизга амал қилиш жуда муҳимдир. Маълумки муслима аёлларга авратларини номахрамлардан тўсиб юриш Аллоҳ томонидан буюрилди. Мўмина аёллар ўз шарафлари ор-номусларини сақлашлари учун Аллоҳнинг амрига итоат этиб авратларини беркитиб юришлари лозим. Шунинигдек муслималарнинг кийимлари баданга ёпишиб турадиган даражада тор номахрам эркакларнинг эътиборини тортадиган даражада юпқа бўлмаслиги шарт. Баъзилар кийиниш масаласига бунчалик катта эътибор беришнинг боиси нима Ахир бу арзимаган нарсаку дейишлари мумкин. Аввало кийиниш одоби арзимаган нарса эмас. Қолаверса Ислом маданиятида инсон хаётининг арзимайдиган томонлари йўқ. Балки динимизда инсон хаётининг барча сохалари баробар эътиборга олинган. Инсонларнинг кандай кийиниши уларнинг ички маданий дунёсининг сиртда акс этишидир. Қайси инсонда уят ор-номус каби тушунчалар бўлса ўша инсон ўз обрўсини сақлайдиган бошқаларнинг нафратини қўзитмайдиган холатда кийинади.
Зарафшон шаҳар отинойиси Раҳимова Г.
Зарафшон шаҳар отинойиси Раҳимова Г.