"Оммавий маданият"— миллий қадриятларимиз кушандаси.
Либос фақат иссиқ—совуқдан ҳимояланиш воситаси бўлиб қолмай у инсоннинг маънавий дунёси маданияти, фаҳм-фаросоти ва руҳий оламидан атрофдагиларни бохабар қилиш вазифасини ҳам бажаради. Бугунги кунда замондошларимиз зийнат ва ташқи гўзалликка муккасидан берилиб қалб чиройи сийрат гузаллигини унутиб қуйишмаяптими?
Табиийки дунё халқлари ранг-туси, тили ва урфи-одатларидан ташқари, бир кўришда миллий либослари билан фаркланиши ҳаммамизга кундек равшан. Ана шу ўзига хосликка "Оммавий маданият" тушунчаси путур етказаяпти. Бир атрофга теран назар солиб қарайликчи кимларни, нималарни кўряпмиз. Бундай холатларни кўриб ҳеч бўлмаса ўзимизга назар солайлик .
Атлас-адраслардан тайёрланган либосларни кийган бошига ўзбекона ироқи, зардўзи дуппиларни кийган қизу-келинчакларни хусни-жамолига қараб туймайсан киши.
Аксинча баданни ситиб, ёпиштириб кийим кийганларни ҳар қадамда кўриб бундай ғарбга мос-хос кийимларни кийиб турланаётган қизу-келинчакларни аёлларни кўриб ғашинг келади. Бундайларни маънавият маданият борасидаги тушунчаларни англашга илимлари етишмаяптими?
Юртимизда ташриф буюрган хорижий сайёҳларни атлас, адрас, зардўзи, каштачилик санъати асосида тикилган либосларни кийиб шаҳар кўчаларини кезиб юрганини кўриб, кўнглингда ифтихор туйғуси, севинч хислари тўлиб тошади.
Кийиниш пардоз-андоз, зебу-зийнатга ружу куйишнинг ҳам чегараси бор.
Инсон ўзи яшаётган жамиятдаги ахлок-одобларга, асрлар давомида сақланиб сайқаллашиб бораётган ўлмас, улуғ қадриятларимизга амал қилмоғи зарур.
Энг асосийси пардозимиз қалбда бўлсин.
Зотан қалби пок инсон ҳеч қачон ўзининг маънавияти, маданиятига путур етказмайди. Аввало кўнглимизга ҳае", ибо, андиша, уят, латофат, тақво либосларни кийдирсак хаётимиз мазмунли, охиратимиз обод бўлишига сабаб бўлади ин ша аллох.
Жаннат муштоқдир эрни рози қилганга,
Лаббай дея ширин сўзни айтганга,
Гап кайтармай тилни доим тийганга,
Аёлга хос гўзал либосларни кийганга.
"Сардоба" МФЙ отинойиси Хусенова Насиба.