Тинчликка хавф солувчи ботил гуруҳлардан бири

24-04-2018, 06:11 admin Мақолалар 1 250

Тарихдан бизга маълумки, ислом аркон ва ақидаларини бузиб талқин қилишга саъй-ҳаракат қилган турли оқимлар, ранг-баранг фирқалар ва уларнинг шахобчалари кўп бўлган. Улардан айримлари ўз давридаёқ фаолиятини тўхтатиб, ўша даврнинг уламолари томонидан қораланган. Ўша даврнинг ҳукмдорлари эса уларга нисбатан жамиятдаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни, бузганликлари учун жазо чораларини қўллаганлар.
Ана шундай оқимлардан бири Туркистон ислом ҳаракати ташкилотидир.
Туркистон ислом ҳаракати - таркибида минглаб жангарилар, ёлланма, ажнабий жиноятчилардан таркиб топган аскарлари, мавжуд болган бу ташкилот Афгонистон, Чеченистон жангарилар ҳарбий дала лагерларида, Ҳиндистоннинг Кашмир ва яқин Шарқ давлатларидаги Ал-Қоида, Ансорлар ҳаракати, Ислом партияси, Жиҳод ҳаракати, Покистон давлати ҳудудидаги Фави, Мироншоҳ, Варсак каби ҳарбийлаштирилган жойларда тайёргарлик кўрган.
Ушбу ташкилот раҳбарлари халқаро террорчл ташкилотлар ҳисобланмиш Ал-Қоида, Толибон, Ҳизбут-таҳрир, “Мусулмон биродарлар, Покистондаги Ислом жамоаси, ХХР Уйғур автоном туманидаги сепаратистик Шарқий Туркистон ислом ҳаракати ва бошқалар билан алоқа боғлаб, Афгонистон, Туркия, Саудия Арабистонида яширинча фаолият корсатаётган ташкилотларнинг маблаги ҳисобидан йилдан-йилга кенгайиб ва кучайиб борган.
Ушбу террорчи ташкилотнинг шаклланишида асли Ўзбекистонлик Тоҳир Йўлдошев ва Жума Ҳожиевнинг ҳиссалари катта болган. Тоҳир Йўлдошев 1967-йилда Наманган вилоятида тугилган. У 1991-1992-йилларда салафийликнинг фаол тарафдори бўлган. Ана шу йилларда у Жума Хўжаев билан бирга Тавба гуруҳининг ташкилотчиларидан бири, сўнг унинг раҳбарига айланади. 1994-1997-йилларда бу ақидапараст гуруҳ бир қанча талончилик ҳужумларини амалга оширади, хусусан, ҳокимият вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар вакиллари ва бошқа фуқаролар ҳаётига суиқасд уюштиради. Кейинчалжк Т.Йўлдошев ўзини собиқ Ўзбекистон ислом ҳаракатининг амири деб эълон қилган. У Афғонистонда яшаб, бу мамлакат ва Чеченистондаги жангарилар тайёрлаш лагерларида таълим бериш, қўпорувчилик-террорчилик фаолиятига ёшларни тайёрлаш ишлари билан мунтазам шуғулланган.
Ҳозирги кунда ҳам бу тўда дунёдаги энг ҳавфли террорчи жиноий уюшмалардан бири ҳисобланади. Ва бу ташкилот БМТ томонидан ҳам террористик гуруҳ деб тан олиниб, рўйҳатга киритилган.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Султонов Дилмурод.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш