Фарзанд тарбиясида она сутининг аҳамияти

24-09-2024, 20:09 admin Мақолалар 140

Фарзанд тарбиясида она сутининг аҳамияти
Она сутининг тенгсиз мўъжиза экани қадимдан маълум. Авлод соғломлиги учун курашишнинг муҳим омили ҳам гўдакни онанинг кўкрак сути билан боқишдир. Кўкрак сутида бола ҳаёти учун ниҳоятда зарур бўлган озиқ моддалар ва витаминлар мавжуд. Улар гўдак вужудига осон сингади ва тўлиқ ҳазм бўлади. Бундан ташқари, она сутида болани турли хил касалликлардан сақловчи моддалар – антителалар ва ферментлар бор. Она сути таркибидаги углеводлар озиқлик хусусиятидан ташқари, ичакларда микробларнинг ўсишига йўл қўймайди, ундаги кальций ва фосфор тузлари эса бола скелетининг тўгри шаклланиши ҳамда яхши ривожланиши учун ғоят муҳим. Кўкрак сутининг яна бир хусусияти шуки, бола танасида ҳар хил касалликларга қарши бир умрга етгулик иммунитет ҳосил қилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, чақалоқ онасини камида олти ой эмса, ҳар йили дунё бўйича бир миллиондан зиёд болани ўлимдан сақлаб қолиш мумкин бўларкан. Сунъий озуқалар билан ўсаётган болаларга қараганда она сутини эмган болаларда касалликка чалиниш 2,5 баробар камроқ кузатилади.
Она сутини эмиб катта бўлган болалар ўз тенгдошлари орасида жисмонан ва ақлан ажралиб турадилар. Айниқса, болалар ўртасида кўп учрайдиган камқонлик, рахит, гипотрафия, аллергик касалликлар аксарият она сутига тўймаган болаларда кўпроқ учрайди. Она сутининг ажойиб хусусиятларидан яна бири бола асаб системасининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади. Кўкрак эмиш орқали она-бола ўртасида алоқа тикланади, меҳр кўтарилади. Онанинг болага, боланинг онага боғлиқлиги давом этади. Бу эса ўз навбатида, улар ўртасида ўзаро меҳр-муҳаббат уйғотади. Соғлом ва бақувват авлодни ўстириш учун ҳар бир она ўз фарзандини она сути билан боқиши афзаллиги кенг омма орасида тарғиб этилиши зарур.
Оналар учун, айниқса ёш оналар учун чақалоғини эмиздириш ўта нозик ва стрессли давр десак муболаға бўлмайди. Бу даврда озиқ-овқат омили катта ўрин эгаллайди. Шунинг учун, биринчи навбатда оналар овқатланишга алоҳида эътибор бериши зарур. Бу уларнинг сутини кўпайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Она сутининг бошқа бир мўъжизавий фазилати у билан икки йил озиқланадиган чақалоқ учун унинг ниҳоятда фойдалилигидир. Фан орқали яқинда кашф қилинган бу муҳим маълумот 14 аср илгари Аллоҳ томонидан оятда «Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир ...» («Бақара» сураси, 23-оят) деб ваҳий қилинган эди.
Онанинг танасидан овқатланишга муҳтож норасида гўдак учун энг маъқул озуқа манбаи бўлмиш сутни ишлаб чиқариш онанинг ихтиёрида эмас ва у сут таркибидаги турли озуқавий даражаларни белгилаб беришга қодир ҳам эмас. Ҳар бир жонзотнинг эҳтиёжини билгувчи ва уларга беҳад меҳрибонлик кўрсатгувчи ҳамда онанинг танасида бола учун она сутини яратиб қўйган Зот ҳамма нарсага Қодир Аллоҳнинг Ўзидир.
Онанинг сути Аллоҳ томонидан яратилган тенгсиз бирикма бўлиб, у боланинг озиқланишга бўлган эҳтиёжини қондиради ва уни ҳар қандай инфекциялардан ҳимоя қилади. Она сутидаги озиқларнинг меъёри идеал даражада бўлиб, боланинг нозик танаси учун энг маъқул озуқа ҳисобланади.
Шу билан бирга, она сути мия ҳужайраларининг ўсишини ва асаб тизимининг ривожланишини тезлаштирадиган озуқаларга ҳам жуда бой Бугунги кун технологияси билан гўдаклар учун тайёрланган сунъий овқатлар она сутидек мўъжизавий овқатнинг ўрнини боса олмайди. Она сутининг бола учун аҳамиятли томонлари кун сайин кенг ва чуқур аниқланмоқда.
Она сути ҳақидаги далиллар шу билан чекланиб қолмайди. Чақалоқнинг соғлиги учун она сутининг аҳамияти чақалоқнинг ўсиш жараёнидаги маълум бир босқичларда қандай озиқ-овқат талаб қилинишига кўра ўзгариб боради. Она сутининг таркиби шу босқичларда зарур бўлган эҳтиёжларни қондириш учун янгиланади. Ҳар доим ва энг маъқул ҳароратда тайёр она сути қанд ва ёғни ўз ичига олганлиги боис, мия ривожланишида катта рол ўйнайди. Бундан ташқари ундаги калций каби элементлар чақалоқ суякларининг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.
Сут деб аталса-да, бу мўъжизавий бирикманинг аксарият қисми аслида сувдан ташкил топади. Бу жуда муҳим хосса демакдир, чунки овқатга қўшимча равишда, чақалоқлар сув шаклидаги суюқликка ҳам эҳтиёж сезишади. Сув ёки бошқа озиқ-овқатларда она сутидан устунроқ гигиена таъминланган эмас. 90% дан кам бўлмаган сувдан иборат она сути энг гигиеник тарзда боланинг сувга бўлган эҳтиёжини қондиради.


Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Оқ олтин”ва “Янгиҳаёт маҳаллари” отинойиси Хакиева Ойсараскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш