Фарзанд тарбиясида она сутининг аҳамияти

19-09-2024, 11:00 admin Мақолалар 132

Фарзанд тарбиясида она сутининг аҳамияти
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳар бир туғилган фарзанд инсоният учун Аллоҳ таолонинг катта неъматидир. Шунинг учун ҳам туғилган ҳар бир фарзанд учун Аллоҳ таолонинг Ўзига шукур қилиш керак бўлади. Ҳозирги пайтда, илмий текширишлардан сўнг, “Гўдак бола учун энг яхши озуқа онанинг сути ва уни тўлиқ икки йил эмизиш керак”-деган гапни айтишмоқда. Она сути билан озиқлантиришнинг оптимал амалиёти ҳар йили 20 минг аёлни кўкрак саратони ва тухумдон саратони туфайли ҳаётдан кўз юмишини олдини олади. Кўкрак сути орқали оналар ўз фарзандига иммунитет улашади. Бу эса болаларни шахсий иммунитет шаклланганига қадар турли хил хавф хатарлардан ҳимоя қилади. Агар дастлабки олти ой давомида фақат кўкрак сути билан боқилган болалар билан умуман эмизилмаган ёки олти ойга тўлмасдан олдин кўкракдан чиқарилган болаларнинг саломатлиги кўрсаткичлари солиштирилса, биринчи гуруҳдаги болалар, иккинчи гуруҳдаги болаларга қараганда камроқ касалликларга чалинади. Ҳамда ўлим кўрсаткичлари ҳам камроқ бўлади. Кўкрак сути билан болани озиқлантириш бу табиат инъомидир.
Эмизиш - онанинг бурчи ва боланинг ҳаққидир. Туғилган фарзанд аввало эмизишга муҳтож. Бу эса онасининг вазифаси. Онани нафақа билан таъминлаб туриш эса отанинг вазифаси.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб марҳамат қилади:
“Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир”. (233-оят). Янги туғилган гўдакнинг жисми ва руҳининг ўсиб улғайишига онасининг сутидан афзал озуқа йўқ. Боланинг суяги онанинг сути билан шаклланади ва руҳий ривожланишга ҳам она сути зарур озуқа хисобланади.
Тарихдан ҳам маълумки, дунёга довруқ солган аксар буюк алломаларга, фозилу-уламоларга болалик пайтларида оталари бирор луқма ҳам ҳаром касб билан топилган таом едирмаган, оналари эса бетаҳорат эмизишмаган.
Аллоҳ таоло томонидан ўз меҳрини она сути билан беришдек неъматни Аллоҳ оналарга ато этган. Она сутини эмган болада ўз Ватанига, ота-онасига, қариндошларига меҳри ўзгача бўлади. Унинг ақлий ривожланиши, жисмоний ривожланиши она сутини эммаган болага нисбатан анча кучли бўлади. Она сути таркибида тез ҳазм бўлувчи оқсиллар бор, углеводлар бор, тўйинмаган ёғ кислоталар бор.
Яна шуни айтиш керакки, она сути тайёр ҳолда бўлади, доим температураси бир хил. Она сути билан болани температураси бир хил бўлади. Шунинг учун ҳам қай вақт эмизиш керак бўлса эмизиб кетаверади. Она сутининг мана ишундай авзаллик томонлари бор.
Исломда ҳар бир нарсанинг гўзал бўлишига алоҳида аҳамият берилади. Бунда Расулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи вассалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифлари асос бўлади: Ибн Маъсуд (р.а.) ривоят қилади.
“Расулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи вассаллам дедилар: “Албатта Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади”. (Аҳмад ва Муслим ривоят қилганлар).
Шундай экан азизларим, ҳар бир она янги туғилган фарзандни икки йил тўлиқ кўкрак сути билан озиқлантирса, ўзи ҳам соғлом бўлади, қайта тез ҳомиладор бўлишдан сақлайди, она сути билан озиқланган ҳар бир фарзанд соғлом, бақувват, ич кетиши ва ҳар хил юқумли касалликларга чалинмайди. Руҳи ҳам ўзи ҳам гўзал ва кўркам бўлиб вояга етади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳамда оналаримизни бахтиёр бўлишларида ўзи ёрдамчи бўлсин. Она бўлиш ниятида бўлган барча фарзанд талаб азиз келинларимиз ва қизларимизга Аллоҳ таоло ўзининг азиз неъмати бўлмиш, кўзларни қувонтирадиган солиҳ ва солиҳа, соғлом фарзандлар ато этсин. Амин.




Кармана тумани “Дўстлик” мфй отинойиси Г.Нафасова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш