Она сути фойдаси ва эмлаш.

26-03-2024, 20:26 admin Мақолалар 244

Она сути фойдаси ва эмлаш.

Кўкрак сути билан эмизишнинг энг афзал томонлари бор бўлиб, уни ёш оналаримиз билишлари лозим.Чунки, табиий равишда она ўз боласини эмизганида бола кўкрак сутидан тоза, табиий бўлган озуқа олади.Аслида, бу кўкрак сутини босувчи ҳеч қандай маҳсулот йўқ бўлиб, она сутининг яхши томонлари бола эмизилганда бола организмига керак бўлган барча табиий моддалар бор.Айниқса, овқатга бўлган аллергия чақирувчи маҳсулотлар орасида аллергия чақирмайдиган бола организмига керак бўладиган қўшимча моддаларга тўла бўлиб, она сутида болага ҳазим қилишда ёрдам берадиган моддалар ҳам бор.Шунинг учун ҳам она сути билан озиқланган болалар ичбуруг касаллиги билан касалланмас экан.Яъни, ичаклар инфекцион касалликларига чалинишига биз ўзимиз қўшимча овқатлар бериш билан сабабчи бўлар эканмиз аслида.Мана шу ерда она сутини тозалигини эътиборга оладиган бўлсак, уни ичидаги ҳазмни яхшиловчи моддалар, ичак инфекцион касалликлари олдини олади.Яна шуни айтиш лозимки, она сути болани ривожланишига ёрдам беради ва кўкрак сути билан катта бўлган болалар катта бўлганларида қандли диабет касаллигига чалиниши кам бўлар экан.Бундан ташқари боланинг асабий бўлиши, депрессия, семириб кетиши, ҳаттоки саратон касалликларини олди олинар экан.
Кўкрак сути билан озиқланган болалар кўриш қобилияти ҳам яхши бўлиб, иммунитети ҳам яхши бўлар экан.Кўкрак сути билан эмизган оналар эса, кўкрак сути саратони ёки тухумдон саратони туфайли ҳаётдан кўз юмишни олди олинар экан.
Эътибор берилса, олти ой давомида кўкрак сути билан эмизилган бола умуман эмизилмаган ёки эрта она сутидан айрилган болалар саломатлик кўрсатгичлари солиштириладиган бўлса, кўкрак сути билан эмизилган болаларда юқумли касалликларга чалиниши, ҳамда ўлим кўрсаткичлари ҳам анча пастроқ бўлар экан.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда оналар ўз фарзандларини табиий сут билан озиқлантиришлари ҳақида шундай дейилади: "Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат), эмизишни, камолга етказишни истовчилар учундир".(Бақара сураси, 233-оят).
Демак, мана шу оятда Аллоҳ таоло бандаларига болани эмизишнинг комил кўриниши, икки йил бўлишини эслатмоқда. Аслида бу она учун ҳам бола учун ҳам саломатлиги учун бирдай зарурдир. Она яна хомиладор бўлишдан сақланса, бола ақлан ва жисмонан соғлом ўсиши мумкун экан.
Шундай экан ҳар бир аёл, ҳар бир она оналик вазифасини тўла адо этиши, оилада оқила, гўзал, солиха бўлиб, фарзандларини соғлом, оиласини севадиган ватанга мухаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаши лозим.


Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш