Бир маҳаллага етти қўни-қўшни ота-она

8-09-2024, 14:00 admin Мақолалар 119

Бир маҳаллага етти қўни-қўшни ота-она

Инсонларга нима бўляпти? Мактаб ўқувчилари орасида, ўсмирлар орасида хунрезлик, ўғрилик, жиноят кўпаймоқда? Бу сезаётганларни безовта қиляпти. Айнан мана шундай саволларга бугун биз қаердан жавоб топишни билмай ҳалакмиз. Айниқса, чор атрофимизда юз бераётган ачинарли вазиятларга биз шунчаки кўз юмиб ҳам кета олмаймиз. Пайқаган бўлсангиз гап ҳар куни ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар, маҳаллаларда ўғирлик қилганлар ҳақидаги хабарлар хусусида бормоқда. Сир эмаски, бу воқеалар ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди. Жабрдийдалар жиноятчиларни излаб чарчайди. Аммо хунрезлик қилганнинг ота-онаси ҳали- ҳамон мудраяпти.
Ҳозирги куннинг долзарб мавзуларидан бири бўлган зўравонликка қарши курашиш, зўравонликни олдини олиш борасида олиб борилаётган чора тадбирларнинг амали етарли даражада олиб борилмоқда. Кузатсангиз, содир этилаётган кўплаб жиноятлар асосан ёшлар ўртасида учрамоқда. Нега? Нима учун? Наҳотки биз ёшларимиз тарбиясига шунчалик бефарқ бўлаётган бўлсак? Шу ва шунга ўхшаш воқеаларни олдини олишимиз, бунинг учун эса ҳар биримиз нафақат ўз фарзандларимиз балки, маҳалламиз ёшлари билан ҳам жиддийроқ шуғулланишимиз даркор. Зеро, улар бундай жиноятларга қўл урмасинлар. Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда бўлса ҳам чиқади, деган мақол бор. Ҳозир қирқ кунда аниқланмоқда.
Лекин нима бўлганида ҳам биз бугун нафақат ўз фарзандларимизни балки атрофимиздаги қўни-қўшниларимизнинг ҳам фарзандларидан хабардор бўлишимиз зарурдир. Зеро айтишади-ку бир болага етти маҳалла ота-она деб!
Жон кўзимиз билан уйда ота-оналар фарзандларимизнинг- маҳаллада ёшларимизнинг ижтимоий тармоқлар орқали нималар билан шугулланаётгани, қандай видеофилмлар ва ёки қандай ўйинлар ўйнаётганини кўздан кечиришимиз лозим ва шарт. Зўравонлик, ўғрилик ва шунга ўхшаш жиноятлар намойиши ва кузатиб боришларини олдини олиш зарур. Ўзбекона удумларимиз қўни-қўшнига ёрдамлашиш, ҳашар каби удумлар ва қадриятларни сингдириб бориш керак.
- Лаббай:
-Хўп бўлади:
_Миннатдорман:
- Ишончингиздан хурсандман:
- Ёрдамим тегса мамнун бўламан деган гапни эшитиш у ёқда қолиб, иш буюрсангиз
_Вақтим йўқ
-Мен жуда бандман
-Бошқа сафар қиламан, олиб келаман
-Эееее, мени ким деб ўйлаяпсиз, адашдингиз деган жумлаларни кўп эшитяпмиз
Уйда шу мавзуларда суҳбатлашайлик. Уялиш, андиша қилишга кўниктирайлик.
Қўлни-қўлга берайлик. Мени қўшнимни боласи- мени ҳам болам деган мулоҳазада бўлайлик
Ана шундагина муддаомизга мақсадимизга етамиз.




Навоий шаҳар бош отинойиси : Ч. Бурхановаскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш