ОИТС —ҳалокат.
Маълумингизким, дунё бўйлаб касалликлар тарқалиши, кўпайиши ва унга қарши курашиш усуллари ҳам омма орасида жадал кетмоқда.
Шу боис бизнинг мамлакатимизда ҳам мана шу кичкинагина маҳалламизда ҳам ёшлар ўртасида тушунтиришлар, суҳбатлар олиб борилмоқда. 1 декабр ОИТС га қарши кураш куни.
Коронавирус инфекцияси 2022 йилнинг энг хавфли касалликлари тоифасига кирганлиги ҳеч кимга сир эмас. Лекин шундай касалликлар хам борки улар хам миллат генофондига салбий таъсир этиб келмоқда. Бу ОИТС дир. Бу касаллик ижтимоий касалликдир, шунинг учун у кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шундай экан, касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли руҳий тўсиқларни бартараф этиш керак бўлади. Бунинг учун ҳар қандай шароитда ҳам ахлоқ, одоб ва ўзаро ҳурмат руҳида яшаш, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билган ҳолда ўзини ва ўзгани ҳимоя қила билиши, маънавий ва маданий жавобгарликни ўз бурчи деб билиши керак бўлади.ОИТС бу — одам иммунитети танқислиги синдромидир. Бу одамнинг касалланганини билдиради.
Ҳозирги вақтда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган муаммолардан бири ОИТС касаллигидир. ОИТС — бу орттирилган иммун танқислигидир.
ОИТС — бу ХХ асрнинг охирида инсоният оламида энг муҳим ва энг даҳшатли воқеа ҳисобланади. Ҳозирги кунда эса ХХI АСР ВАБОСИ бўлиб қолди.Ушбу касалликда организмни ички ва ташқи зарарли таъсир этувчи таъсиротлардан ҳимоя қилувчи – иммун тизими вирус таъсирида издан чиқади.
Агарда биз тегишли чора-тадбирлар қўлламасак, ушбу масалада муаммоларнинг чегараси йўқ. Уни «эртага» қолдириш нафақат «қалтис» ваҳоланки «жиноят» ҳисобланиши керак, чунки, бепарво қараб турувчиларнинг «эртанги куни» ҳам қолмайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг 197 та мамлакатида 2000-йил охиригача 5,5 миллион одам ОИТС билан хасталанган ва улардан 15,5 миллиони вафот этган. Ҳозирги кунда эса 95 миллион атрофида ҳисобланмоқда. Ўзбекистонда ҳам ОИТС билан касалланганларнинг сони ортиб бормоқда.
Вирус юққан шахснинг аҳволи узоқ муддат ичида меъёрида (нормал) ҳолатда бўлиши мумкин. Чунки, вирус организмга киргач ҳужайрага ёпишиб олиб, аста-секин ҳужайра ичига, асосан ядро аппаратига жойлашиб олади ва маълум давргача тинч ҳолатда сақланади. Касаллик ўткир ҳолатда ривожланадиган бўлса вируснинг инкубация (касаллик белгиси намоён бўлгунгача давр) даври 6-18 ой бўлиши мумкин.
Маълумки, ҳозирги даврда «Баркамол авлод тарбияси» ва жамият тараққиёти ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом ва бардам бўлиши билан чамбарчас боғлиқ. Бунинг учун Мустақил Республикамизда давлатимиз томонидан барча шароитлар қулайликлар яратилган. Лекин инсон соғлигига путур етказувчи, ташқаридан мамлакатимизга кириб келаётган ОИТС касаллиги энг оғир ва мураккаб муаммолардан бўлиб қолмоқда. «АСР ВАБОСИ» номини олган ушбу иммун, яъни касалликларга қаршилик етишмаслиги хасталигини олдини олиш, даволаш, тарқалишига йўл қўймаслик нафақат тиббиёт ходимлари, балки барча-барчамизнинг муҳим ишимиз бўлиб қолмоқда. Бунинг учун халқимизга ОИТС ҳақида илмий асосланган, мукаммал тушунчаларни етказишнинг аҳамияти ниҳоятда катта.
Хулоса қилиб айтганда, энг муҳими ОИТСга чалинаётганлар сони ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ҳар бир киши бу масалада жон куйдирмоғи даркор. Бунинг учун улар ОИТС ҳақидаги маълумотларни билишларининг ўзи ҳам катта аҳамиятга эга. Асримиз вабоси бўлган ОИТС, гиёҳвандлик офатидан қутилиш ва курашиш омманинг ишидир.Ана шу касаликка қарши курашиш, ёшлар ўртасида тушунтиришлар олиб бориш, суҳбатлар уюштириш бизнинг инсонийлик бурчимиздир.
Хатирчи тумани "Гулистон"мфй отинойиси Хадича Саматова.