Бирдамлик – саодат калити

6-03-2018, 10:21 admin Мақолалар 1 255

Қуръони карим ва ҳадис шарифларда фақат эзгуликка даъват этилганини кўрамиз. Ислом дини зулм, тажовузкорлик адолатсизлик, турли хил фирқаларга бўлиниш каби разил ишларни қоралайди, улардан эҳтиёт бўлишга буюради. Тинчлик неъматини бериб қўйган Аллоҳ таоло инсонларни турли фирқа ва гуруҳларга бўлиниб кетишдан, шу йўл билан бир-бирларига душманлик қилишдан қайтарган. Бунга эришишнинг асосий йўли сифатида Қуръони карим ҳукмларидан чекинмасликка буюриб шундай деган:
“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади!” (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Айни пайтларда баъзи қўштирноқ ичидаги тоифалар тамонидан ислом дини таълимотининг нотўғри талқин қилиниши, эзгуликка чақирувчи муқаддас динимиз шаънига ноўрин таъна тошлари отилишига олиб келмоқда. Ваҳоланки, “ислом” сўзининг ўзаги “салом” сўзидан олинган бўлиб, тинчлик ва саломатлик маъноларини англатади. Учинчи маъноси итоатдирки, бундан Аллоҳнинг кўрсатмаларига амал қилиш ҳаракатида бўлиши лозим, деган хулоса чиқади.
Ислом дини нафақат инсоннинг ўзи, балки ўзга одамларга, ҳатто наботат ва ҳайвонатга, қўйингки, барча мавжудотга нисбатан раҳм-шафқатли ва меҳрибон бўлишга чақиради. Зўравонлик, қўпорувчилик ва тажовузкорликни у ҳеч қачон оқлаган эмас ва оқламайди ҳам. Ислом дини урушни бало ва офат деб билади. Ёв билан тўқнашув фақат мудофаа мақсадида бўлишига рухсат беради. Ислом дини ёвузликка қарши курашда ҳам адолат ва инсонпарварлик меъёрларидан ташқари чиқиб кетмасликка буюради. Дин ва миллатидан қатъи назар, тинч, осуда яшаётган халқларга нисбатан тажовузкорлик қилмасликка ундайди. Ислом дини ўзга дин вакиллари билан ҳамжиҳатликда ва улар билан гўзал услубда мунозара қилишга буюради. Бошқа дин вакили билан чиройли муносабатда бўлиш нафақат Қуръони Карим оятларида балки, Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам учратамиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа дин ва эътиқод вакилларига бағрикенг бўлиш, уларнинг эътиқодини ҳурмат қилиш, ҳақларига риоя этишнинг олий намунасини кўрсатибгина қолмай, умматни ҳам ҳамиша ана шу йўлдан боришга даъват қилишдан чарчамадилар.
Аллоҳ таоло юртимиздаги барча миллат ва элатларни, дин вакилларини бирдам ва ҳамжиҳат бўлиб, осойишта ҳаёт кечирмоқларини насиб этсин, турли хил ихтилоф, келишмовчик ва зиддиятлардан, биз билган ва билмаган ҳар қандай бало-офатлардан Ўз паноҳида сақласин.


Дийдор АСКАРОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш