Масжид одоблари

16-02-2018, 09:26 admin Мақолалар 1 929

Муқаддас ислом динида масжидни Аллоҳнинг уйи дейилади. Бу дегани, масжидда фақат Аллоҳ таолога ибодат қилиш, уни зикир қилиб тасбеҳ айтиш, Қуръони каримни тиловат қилиш каби амаллар учун барпо этилади. Аллоҳ таоло каломи шарифида шундай деб марҳамад қилган:
“Албатта масжидлар Аллоҳнинг уйидир, Бас масжидларда Аллоҳ билан қўшиб яна бирор бир кимсага дуо ибодат қилманг” (Жин сураси 18-оят).
Масжидга намозхонлар Аллоҳ фарз қилган ибодатни қойим қилиш учун келадилар. Масжидга келган киши мазкур жойни тартиб қоидаларига риоя этишлари лозим бўлади. Аввало масжидга ўнг оёқ билан кириб, аввалги сафда бўш жой бўладиган бўлса, уша ердан жой олиши, агар жой бўлмайдиган бўлса кейинги сафлардаги бўш ўринларга ўтиради. Ўзига маълум бир жойни тайинлаб, хослаб олиш мақбул бўлмайди. Масжидга кирган вақтда намоз ўқиш учун макруҳ вақт бўлмаса 2 ракат намоз ўқиб унинг савобини, мана шу масжидда намоз ўқиб кетган ва масжид қурилишида қатнашиб кетган усталарни руҳларига бағишлаши керак. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Мўмин киши масжидга кирганда сувга тушган балиқ каби яйрайди, мунофиқ эса қафасга қамалган қуш каби юраги сиқилади”, деганлар.
Аллоҳнинг уйига келадиган ҳар бир мўмин мусулмон бошқа мусулмонларга азият етказмалиги лозим. Ҳар бир киши масжид сари қадам босиб келар экан, қандай жойга келаётганлигини билиб руҳий жиҳатдан тайёр бўлиб келмоғи зарур.
Яъни масжидларга руҳан ҳам жисман поклигига эътибор қаратиб ўзига оро бериб, хушбўйланиб келинади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким пиёз саримсоқ пиёз ва ёввоий пиёз еса, масжидимизга асло яқинлашмасин чунки фаришталар одам болалари озорланадиган нарсалардан озор топишади”, дедилар. Бу гап терлаб бадан ва кийимларидан нохуш ҳид чиқиб турган ҳолда масжидга келганларга ҳам таълуқлидир. Намозга кеч келиб, олдинги сафга ўтаман деб намозхонларга озор беришлик ҳам жоиз эмасдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат этганлар: “Мусулмонларга озор етказишдан қўрқиб, биринчи сафда турмаган кишига биринчи сафнинг савоби икки хисса қилиб берилади” деганлар. Масжидларда намозхонлар кўп ҳолларда дунёвий гапларни гапириб ўтиришларининг гувоҳи бўлиб қоламиз, бу ҳам масжид одобларини бузишликга киради. Яъни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “ Кимки масжидда дунёнинг гапларидан сўзлашса, Аллоҳ таъоло унинг қирқ йиллик амалини йўқ қилур ”деганлар.

Масжидга келган ҳар-бир мусурмон аввало масжид одобларига риоя қилиб билмаганини биладиганлардан сўраб ўрганмоғи лозим бўлади.
“Хўжа Холмуҳаммад” жомеъ масжиди имом хатиби: Ҳамроев Шодиёр
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш