Хўжа Сабр ота масжиди Кармана туманида жойлашган масжид бўлиб 1850-1853 йилларда қурилган. Масжидга Хўжа Сабр ота номини олиши буюк саҳоба Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу билан боғлиқ. Маҳаллий халқ вакилларининг айтишларича, масжид яқинида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг рамзий қабрлари бўлиб, халқ тилида укишини Хўжа Сабр ота номи билан.
Бу масжид ўрнида олдин эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолган масжид қолдиқлари бўлган. Уни бузиб қайтадан барпо этишга Қулназар ота бошчилик қиладилар. У киши хаж сафари олдидан ўз ҳисобларидан масжидни барпо этадилар ва хаж сафарига жўнаб ўша ерда вафот этадилар.
Собиқ тузум даврида масжид биносидан пиллахона сифатида фойдаланиб келишган. Табиийки, масжид биноси эскириб таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. 1999-йилда масжид Ўзбекистон Республикаси адля бошқармаси томонидан рўйхатга олингач, масжид биноси тамирланиб инсонлар ибодатларини адо эта бошладилар.
2012-йилда масжидга қўшимча равишда янги бино қўшилди, бино қурилишига Саид ота ва бир қанча маҳалла фаоллари ўз хиссаларини қўшдилар.
2014-йилда эса масжид таҳоратхонаси янгидан замон талаблари асосида барпо этилиб масжид намозхонларига жуда катта қулайликни яратди. Хозирда юзлаб юртдошларимиз жума ва Ҳайит намозларини шу масжидда адо этишади.