Аёллар намози

14-12-2016, 20:58 admin Намоз 5 431

Аёллар намози

Намознинг фарзлари ўн иккита. Уларнинг олтитаси намоз ташқарисида бўлиб, улар "намознинг шартлари”, дейилади. Қолган олтита фарз намоз ичида бўлиб, улар "намознинг рукнлари”, дейилади.

Намоз фарзларидан биронтаси тарк этилса, намоз бузилади. Шу сабаб ушбу фарзларни мукаммал адо этиш лозим.

Намознинг шартлари қуйидагилар:

Баданнинг пок бўлиши (жунублик, ҳайз, нифос ва бетаҳоратликдан пок бўлиш);

Кийимнинг пок бўлиши ва авратнинг беркитилиши;

Намоз ўқиладиган жойнинг пок бўлиши;

Намоз ўқиладиган жой намоз тўғри бажарилишига тўсқинлик қилувчи нарсалардан пок бўлиши керак. Жумладан, оёқ, қўл, тизза ва пешона қўйиладиган жойлар тоза бўлиши талаб этилади.

Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш;

Қиблага юзланиш;

Маккада Каъбани кўриб турганлар Каъбанинг ўзига, узоқдагилар эса Каъба томонга юзланишлари фарз.

Дилдан ният қилиш.

Ҳар қандай амал ният билан эътиборлидир. Намоз ҳам шундай. Намозхон қайси вақтнинг фарз, вожиб ёки суннат намози ўқиётганини, агар жамоат намозида бўлса, имомга иқтидо қилишни ният қилади.

Намозга ниятни тақбири таҳримадан аввал қилиш керак ва бундан сўнг дарҳол такбир айтилиб, намозга кирилади.

Намознинг рукнлари қуйидагилар:

Намозга такбири таҳрима билан кириш;

Қиём (тик туриш);

Қироат қилиш (Қуръон сураларидан бир узун ёки учта қисқа оят ўқиш);

Рукуъ (тиззасини ушлаган ҳолда эгилиш);

Сажда қилиш;

Қаъдаи охир (охирги қаъда)да ташаҳҳуд ўқиш миқдорича ўтириш.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш