Навоий вилояти Хатирчи тумани “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди туман марказида жойлашган бўлиб, илк бор 13-14 асрларда Нақшбандия тариқати пирларидан ҳисобланмиш Шайх Гадой Селкин ҳазратлари бошчилигида бунёд этилган.
Камина шу масжидда 14 йил, яъни 1998 йилдан 2012 йилгача имом-хатиб бўлиб ишладим.
"Шайх Гадой Селкин" масжиди ҳозирда Навоий вилоятидаги масжидлар ичида беш вақт намозда ҳам, жумъа ва ҳайит намозларида ҳам энг кўп жамоат келадиган масжид. Масжид қовми қандай диний масалани билмоқчи бўлса ёки диний эҳтиёжи бўлса дарров келиб масжид имомидан сўрашади. Шунинг учун ҳам, масжидга келиб ибодат қилувчилар ичидан бирорта экстремист ёки ақидаси бузуқ чиқмаган.
Масжид атрофида яшовчи халқ жуда ихлосли халқ бўлиш билан бирга, шу масжидга хизмат қилишни ўзлари учун Яратганнинг неъмати деб билади. Агар масжидда бирор ҳашарлик яъни, кўпчиликнинг қўл меҳнатига тааллуқли иш бўлиб қолса, шунчалик кўп киши келадики, барчасига иш топиб беришнинг иложи бўлмай қолади. (Бу ҳолатларни барча масжидларда ҳам учратавермайсиз)
Илмли кишиларни жуда қаттиқ ҳурмат қилади. Диний расм- русумлар тартибли ўтади.
Шайх Гадой Селкин ҳазратларининг асл исмлари Абдураҳмон бўлиб, Тошкент шаҳри Зангиота туманида бой савдогар оиласида туғилганлар. Бухорога савдо ишлари билан борганларида пири комил Баҳоуддин Нақш-банд ҳазратларига учрашиб, у кишига мурид бўлиб сабоқ олишни бо-шлайдилар. Икки йиллик сабоқдан кейин у кишига Пирлик вазифасини юклаб, “Сиз Самарқандга қараб юринг, қаерда дам олсангиз мана шу таёқчани ерга суқиб қўйиб ухланг, қаерда шу таёқча куртак чиқариб кўкарса ана шу ерни макон тутинг” дейдилар. Алқисса, таёқ ҳозирги Хатирчи тума-нидаги “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди ўрнида кўкариб, шайх Аб-дураҳмон мана шу жойни макон тутиб, шу ерда яшаб қолганлар. Бу ерда кўп шогирдлару-муридларни тарбия қилганлар. Уларга диний билимлардан ташқари ҳунарлар ҳам ўргатганлар. Қамишдан буйра ва ҳар хил саватлар тўқиш, ҳалол меҳнат касб қилиб ҳалол яшашдан таълим берганлар. Ҳазрат асосан оддий халқ билан бирга яшаган, уларга таълим берган,ҳунар ўргатган. Туманимизда яш¬аб ўтган кўпгина улам¬оларнинг гапларига кў¬ра бу кишининг “Шайх Гадой Селкин” деб номланиб қолишларига сабаб “Гадоя сер кун” яьни, “Эй бор Худоё! Сендан бандаларинг нимани илтижо қилиб сўрасалар, кўп қилиб бергин!” деган дуои хайрлари доимо қабул бўлганлиги сабаблидир. Шунинг учун бу кишининг ҳаётликларида ҳам хизматларини қилиб дуоларини олишга Хатирчи аҳли ва бошқа жойларда яшовчи мусулмонлар жуда илҳақ бўлишган. Шайх Гадой Селкин ҳазратл-ари дунёдан ўтганларига қарийб етти аср бўлибдики, шу дуолари учун халқимиз бу масжидга келиб зиёрат ва дуолар қилишади. Қодир бўлганлар масжидга баҳоли қудрат хизматларини ҳам қилади.
Ҳазрат 73 йил умр кўрганлар. Қабрлари масжид ҳовлисига қўйилган. Бу кишининг қабрларини Бобораҳим Машраб ва Қосим Шайх ҳазратлари ҳам зиёрат қилганлар. Ҳозирда у киши номларидаги катта жоме масжид ҳашар йўли билан қайта қурилиб, 2006 йил 25 август куни туманимиз -аҳлига тақдим этилди. Масжиднинг хонақоси тўртта устун ва ўртасида катта гумбазли бўлиб, ички майдони 325 м. кв.ни ташкил этади, икки тарафи 13 та устундан иборат айвон билан ўралган. Масжид ҳовлисида Шайх Гадой Селкин ҳазратларининг мақбаралари қад ростлаган. Қабрлари ҳам оддий, бўйи 2 метр, эни 1 метр атрофида.
Ҳозирги кунда туманда 29 та масжид расман фаолият юритиб, “Шайх Гадой Селкин” масжиди марказий бош масжид ҳисобланади.
Имом-хатиб Ҳакимов Бектошжон домло вилоятимизнинг энг фаол ва фидойи имомларидан бири бўлиб, ушбу масжиднинг ҳамда Хатирчи туманининг бош имом хатибидур.
ТОҲИР РЎЗИЕВ
ЎМИ Навоий вилоят вакили,
Вилоят бош имом хатиби