Шаъбон ойининг Бароат кечасини фазилати.

20-02-2024, 17:38 admin Мақолалар 75

Шаъбон ойининг Бароат кечасини фазилати.
Шаъбон мусулмонлар қошида ғоят аҳамиятли ва муборак саналган ойлардан бири ҳисобланади.У рамазондан битта олдинги ой бўлганлиги тўфайли ҳам унда рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёгарлик кўрилади.Кўп нафл рўзалар тутилади.Қуръони карим тилаватига киришилади. Ҳайрли амалларга қўл урилади.Бу ойда рўзалар тутиш билан машғул бўлган киши Рамазон рўзасини ортиқча машаққат ва қўрқувсиз бошлайди. Балки, у иш унга бир мунча енгил бўлиб қолади. Натижада фарз бўлган рамазон рўзасига ғайрат ва шижоат билан киришади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда кўп нафл рўза тутадилар. Ойша онамиз ( розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади ( мазмуни): "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл рўзаларини тутишни бошлаганларида шундай кўп тутардиларки, ҳатто энди доим рўза тутиб юрсалар керак, деб ўйлаб қолардик. Кейин рўза тутишни тўхтардилар ва шундай узоқ пайт тутмай юрардиларки, ҳатто энди рўза тутмасалар керак, деб айтардик. Росулуллоҳни рамозондан бошқа бир ойни тўлиқ рўзадор бўлиб, ўтказганларини кўрмадим, ва бу кишини шаъбондан бошқа бир ойда шаъбончалик кўп нафл рўза тутганларини ҳам кўрмадим.( Бухорий: 1833- ҳадис; Муслим: 1956-ҳадис;). Шаъбон ойида Ойша онамиздан нақл қилинган баъзи ҳадиси шарифларда ҳатто шаъбоннинг ҳамма кунида рўза тутишлари, ривоят қилинган. Аммо, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазондан бошқа бирор ойда тўлиқ рўза тутмаганликлари ҳақида бошқа ривоятларда мовжудлиги тўфайли уломалар юқоридаги сўзни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбонда тўлиқ бўлмасада бироқ аксар қисмида рўзадор бўлганликлари ҳақида гапириб берадилар. Зеро бирор нарсалар аксарини" ҳаммаси"дея ифода этиш араб тилида жоиз ва учраб тўрадиган нарсадир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима учун бу ойда бошқа ойлардагидан кўра кўпроқ рўзадор бўлишлари сабаби эса қўйида ҳадис шарифда очиқланади. Усома ибн Зайд ( розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: "Ё Росулуллоҳ бирорта ойда Шаъбондек (кўп) рўза тутганингизни кўрмадим дедим. У зот:" Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Ҳолбуки, унда амаллар оламлар ҳожасига кўтарилади. Шундай экан, амалларим рўзадор бўлган ҳолимда кўтарилишимни яхши кўраман; дедилар"(имом Насоний, Абу Довуд ва ибн Ҳузайма ривоятлари). Ушбу ҳадисдан олинадиган сабоқлардан бири шуки, одамларда икки буюк ой- ражаб ва рамазонинг ўртасида келгувчи Шаъбон ойига нисбатан унинг фазилатларидан ғофиллик мовжуд бўлган экан, Зеро ражаб уруш ҳаром қилинган муқаддас ойлардан бири, рамазон эса рўзаси фарз қилинган, унда Қуръони карим нозил бўлган ва энг улуғ тунни ўз ичига олган ойдир. Улардан бири ҳам бўлса, унда барча бандаларнинг амаллари Аллоҳга арз қилинишидир.
Хатрчи тумани "Уйшин" мфй отинойиси Пардаева Санобар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш