Рамазон ойидан ташқари,. яна қайси ойларда рўза тутса бўлади?
САВОЛ: Ассалому алайкум, Одинахон опа! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аввалроқ ҳам савол билан мурожаат қилгандим, ниҳоятда чиройли жавоб бердингиз. Жуда хурсанд бўлдим. Яна битта саволим бор эди. Рамазон ойидан ташқари яна қайси ойларда рўза тутса бўлади?
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз учун «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг рўзага бағишланган жузини ўқишни тавсия қиламан. Унда батафсил жавоб берилган. Мазкур китобни топиб ўқигунингизга қадар қисқароқ жавоб бериб тураман.
Рамазондан ташқари ҳар қандай вақтда рўза тутиш жоиз. Фақат ҳайит кунлари рўза тутиш ман қилинган.
Ушбу кунларда рўза тутишнинг савоби кўпроқ:
*Муҳаррам ойининг рўзаси (бу ойда кўпроқ нафл рўза тутишга тарғиб бор);
*Ашуро кунининг рўзаси (муҳаррам ойининг ўнинчи куни);
*Ражаб ойининг рўзаси (бу ой ҳаром ойлардан ҳисобланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаром ойларда кўпроқ нафл рўза тутишга тарғиб қилганлар. Ҳаром ойлар: муҳаррам, зулқаъда, зулҳижжа ва ражаб ойлари);
*Шаъбон ойининг рўзаси;
*Шаввол ойида олти кун рўза тутиш;
*Зулҳижжанинг бошида тўққиз кун рўза тутиш;
*Ҳожидан бошқалар учун Арафа куни рўза тутиш;
*Ҳар ойдан уч кун рўза тутиш (бу уч кун оқ кунларга тўғри келса, янада афзалдир. Ой тўлишиб, ўн уч кунлик бўлганда энг ёруғ бўлади. Ана шу ўн учинчи ва ундан кейинги ўн тўртинчи, ўн бешинчи кечалар оқ тунлар дейилади);
*Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш;
*Шунингдек, Аллоҳ учун энг маҳбуб рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари бўлиб, кунора рўза тутиш мақбул кўрилгандир.
Валлоҳу аълам.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
@bintusodiq[left][/left]