Шаъбон ойининг фазилати.

13-02-2024, 21:45 admin Мақолалар 146

Шаъбон ойининг фазилати.
Шаъбон ойи-ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамозон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамозон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуърон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усмон ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. "Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим" дедим.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазонинг орасида, Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламинга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман дедилар.(Имом Насоий ривояти). Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: яъни" Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳеч бир ойда Шаъбондагидек кўп рўза тутмасдилар" (Имом Муслим ривояти). Тобеъни, Куфа шаҳрининг фақиҳларидан бир Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: "Бу қориларнинг ойидир", дер эди. Абу Саъид ал Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом," Ким Аллоҳ учун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик (масофага) узоқ қилади" дегайлар (Имом Бухорий ривояти) Шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси "Бароат" кечаси деб номланади. Ушбу тунда кўплаб осий бандаларнинг тавбалари қабул бўлиб, гўноҳлари кечирилиши, ризқлар тақсимланиши, беморлар шифо топиши ва ундан бошқа фазилатлар.Ушбу ривоятилар якка ҳолда заиф ҳадислар ҳисоблансада ҳамма санадларни жамлаб, умумий ҳолда хулоса қилинса, шариятимизга кўра ушбу кеча фазилати ва барокатли кеча ҳисобланиши маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Абул Ало Муҳаммад ибн Абдурроҳман Муборакфурий "Шабон" ойи 15- кун фазилати борасида бир қанча ҳадислар бор бўлиб уларнинг мажмуаси эканига далолат қилади. "деган (Туҳфатул аҳвазий, 3-жуз, 365-бет) Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Аллоҳ Шаъбон яримдаги кечада қараб кўриб жамийки маҳлуқотларни мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир" деганлар. Аллоҳ барчамизни жаннатийлардан қилсин.

Хатрчи тумани "Қушчинор"
мфй отинойиси Пардаева Санобар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш