Шаъбон нажот ойи

19-02-2023, 22:47 admin Мақолалар 472

Шаъбон нажот ойи
Исломдаги фазилатли, муқаддас ойлардан бири Шаъбондир. Бу ойда қўлини дуога очиб Аллоҳга илтижо қилиб, тавба қилганларни тавбасини Аллоҳ қабул қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Шаъбон ойи менинг ойим . Бу ойда нафсимизни ислоҳ қилиб , яхши ниятлар қилайлик. Чунки Аллоҳ Шаъбон ойини бошқа ойлардан, мени сизлардан устун қилгани каби устун қилган " -деганлар. Олимлардан бири шундай деган: " Ражаб ойи баданни, Шаъбон ойи қалбни, Рамазон ойи эса руҳни тозалайди. Агар Ражаб ойида бадан, Шаъбон ойида қалб тозаланмаса, Рамазон ойида руҳ қандай тозаланади ?". Демакки Ражаб ойида экин экамиз, Шаъбон ойида суғорамиз, Рамазонда эса ҳосилни йиғиб оламиз. Шаъбон ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ойлари бўлгани боис кўпдан -кўп саловатлар айтиб , бу ойни ҳурмат қилган, жонлантирган бандаларига Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:" Қаранг , менинг бандаларим Расулимнинг ойига қандай ҳурмат кўрсатаяптилар. Иззатим ҳаққи
мен ҳам уларни авф этдим ". Расулуллоҳ алайҳиссалом Шаъбон ойи ҳақида шундай деганлар :" Шаъбон ойи Ражаб билан Рамазон ўртасидаги ойдир. Шаъбон ойида тутилган рўза Рамазон ойига таъзимдир. Ойларнинг севимлиси Рамазон ойига боғлиқ Шаъбон ойидир ". Шаъбон ойининг 15-кечасида Бароат номли муборак кеча бор. Бароат кечасини фазилати чексиздир. " Ҳа мийм . Очиқ равшан китоб (Қуръон )га қасамки, албатта Биз уни муборак барокатли кечада нозил қилдик ". Духон 3 оят. Жаброил алайҳиссалом бароат кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб шундай деди :" Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ бу кечада бир қанча инсонларни авф этади, баъзиларни авф этмайди. У кечадаги мағфиратга қуйидаги инсонлар сазовор бўлмайдилар.
1. Аллоҳ таоло, Унинг Расули ва мўминларни масҳара қилганлар.
2. Мусулмон билан аразлашганлар.
3. Силайи раҳм қилмаганлар.
4. Кибрли инсонлар.
5. Ота - онасини норози қилганлар.
6. Сархушлик (кайфда ) умр ўтказганлар.
"Бароат "сўзи озод бўлиш, нажот топиш маъноларини англатади. Бароат кечасида Аллоҳ таолонинг раҳмати ва марҳамати билан беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. Бароат кечасида кундузи рўза тутиб, тунни ибодат билан ўтказиш яъни нафс ва шайтон билан курашиш айниқса тасбеҳ намозини ва Қуръон ўқиш, кўплаб саловат айтиш фазилатли амаллардандир. Бароат кечасида ўқилган дуолар ижобатдир. Бу муборак кечада Аллоҳнинг барча марҳамат, раҳмат ва мағфират эшиклари очилади. Дуо қилайлик. Аллоҳим! Агар мени исмимни ёмонлар, шаккоклар дафтарига ёзган бўлсанг, уни ўчир ва мени яхшилар дафтарида қайд эттир . Ва исмимни у ерда қолдир. Зеро Сен Қуръони каримингда дединг : " Аллоҳ истаганини маҳв этади, истаганини қолдиради. Унинг ҳузурида китобларнинг онаси ( Лавҳул маҳфуз ) бордир".
Аллоҳим ! Руҳлар орасида саййидимиз Муҳаммад алайҳиссалом руҳига , жасадлар орасида саййидимиз Муҳаммад алайҳиссалом жасадига , қабрлар орасида саййидимиз Муҳаммад алайҳиссалом қабрига саловот юбор. Амин.


Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш