Шаъбон ойи ва Бароат кечаси фазилати

27-02-2023, 21:40 admin Мақолалар 493

Шаъбон ойи ва Бароат кечаси фазилати

      Бир киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Эй Аллоҳнинг Расули, ойларнинг ҳеч бирида шаъбонда рўза тутганингиздек рўза тутганингизни кўрмадим”. Набий алайҳиссалом унга жавобан: “Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У ражаб билан рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар оламлар Роббига кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”,дедилар.(Муснаду Аҳмад, “Усома ибн Зайд ҳадислари”боби).
   Шаъбон ойида “Бароат” кечаси бўлиб, унда Аллоҳнинг мағфирати ва раҳмат эшиклари мўмин бандалари учун очилади. “Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кеча гуноҳлар мағфират қилинади. Абу Букр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси дунё осмонига (Ўзининг шаънига мувофиқ) тушади ва Аллоҳга ширк келтирган ва қалбида гина, кудрат бор кишидан бошқа барчани мағфират қилади.
   Бу кечада нималар содир бўлади?  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кечада (шаъбонниг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.
   Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
   Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ёзилади ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”,дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
    Бу кеча одамлар дўзахдан озод қилинади, ҳамда, бу кечада дуолар қабул бўлади. Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, (Аллоҳ таоло тарафидан) бир нидо қилувчи нидо қилади: “Бирорта мағфират сўровчи борми, Мен уни мағфират қиламан! Бирор нарса сўровчи борми, Мен унга бераман”,дейди. Шу вақтда ким сўраса, унга берилади. Зинокор хотин ва мушрикдан бошқа”.
   Шаъбон ойи ва ундаги “Бароат” кечасининг фазилати борасида яна кўплаб ривоятлар келган бўлиб, уларнинг ичида саҳиҳлари ҳам, заифлари ҳам бор. Аммо умумий маънода мазкур ривоятлар бу кечанинг алоҳида фазилатга эга эканлиги ва у кечани ибодат, зикру тасбеҳ ва истиғфор билан ўтказиш савобли бўлишига далолат қилади.
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади  -  тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.
   Аллоҳ таоло бу ойда холис ниятлар билан қиладиган жамики амалларимизни қабул этсин. Ўзи дуоларни ижобат этувчи ва гуноҳларни мағфират қилувчи Зотдир.
Манбалар асосида тайёрланди.

Зарафшон шаҳри “Геолог”МФЙ отинойиси Хуршида Худжиярова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш