"Отанинг вазифалари".

4-02-2024, 00:57 admin Мақолалар 228

"Отанинг вазифалари".
Муқаддас динимиз  отанинг зиммасига фарзандни дунёга келишдан олдин бир  қанча
вазифаларни  юклаган.
1. Бўлажак фарзанд  учун одобли - аҳлоқли, дину диёнатли она танлаш.
Чунки фарзанд тарбиясига отадан кўра онанинг таъсири кўпроқ экани  барчамизга  маълум. Сабаби- оталар кўпроқ вақтларини оиласининг моддий  таъминоти  учун кўча -куйда  ўтказадилар. Фарзанд эса  онаси  билан уйда  қолади. Фарзанд  ким билан кўпроқ мулоқотда  бўлса, табийки  ўшанинг таъсири
катта бўлади. Шунинг  учун  ҳам пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам бу  борада шундай деганлар: "Сизлар  ўз  нутфангизга  муносиб  жуфти  ҳалолни ихтиёр қилинг лар !" (Имом Ибн можа ривоятлари)
  Демак, фарзанд одоб- аҳлоқли бўлиши учун унинг биринчи  суҳбатдоши бўлмиш  - онаси ҳусни хулқли ва солиҳасини танлаш отанинг бурчи экан.
  2. Эр - хотинлик муомаласидан  олдин  ота хадиси  шарифда  келган  дуони ўқиш  керак. Бу  ҳақда  пайғамбаримиз  алайҳиссалом  бундай деганлар: "Агар сизлардан  бирингиз ўз  аёлига яқин  келишни
хохласа: "Бисмиллаҳи, аллоҳумма  жаннибнаш  шайтона  ва  жаннибиш  шайтона  маарозақтана" десин. Шундай муомаладан  кейин Аллоҳ  уларга фарзанд тақдир  қилган  бўлса, ўша  фарзандга  шайтон ҳеч қачон  зарар  бера олмайди "( Имом Бухорий ривоятлари).
    Аёлини ҳалолдан едириб - ичириш, кийинтириш нафақа билан таъминлаши лозим.
  Фарзанди туғилганида унга чиройли исм қўйиб, тарбиясига одобига эътибор бериб бориши керак.Чунки пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Ота фарзандга гўзал одобдан кўра яхшироқ нарса бермайди", деганлар. Шу боис ҳам исломда
тарбия таълимдан  кўра устунроқ. Чунки тарбия болага ўда, кўчада ва мактабда ўзини тутиш  одобларини, ақл билан иш юритиб, нафсини ўзига бўйсундиришдек оғир ишларни ўргатади. Бола уйда нимани кўрса, шунга тақлид қилиб ўсади.
Оилада ота олижаноб, кенг феъл босиқ, мулоҳазали  ва бир оз сиёсатлироқ бўлиши лозим.Ота- боболаримиз қуёш ботиши билан
болаларни уйга чақириб, шомдан кейин жинлар изғиб юришини тушинтиришган. Жинларнинг болаларга зиён-захмат, шикаст етказишининг олдини олишган.
Оталар ишдан қайтгач, кечги овқатдан олдин ёки кейин дастурхон атрофида фарзандларига одоб- ахлоқдан таълим беришган.
Ҳали ҳам  эслайман  отамнинг  дастурхон атрофида йиғилишдан аввал қўлларимизни ювдириб, " Бисмиллаҳ" ни айтиб овқат ейишни бошлашга ўргатканларини, овқатдан кейин "Алхамдулиллаҳи роббил аламин", деб юзига
фотиҳа тортишларини, меҳрибон онам эса мабодо бир беодоблик содир этиб қўйганимизда
"Отангга айтиб бераман" деб отамизни кўзимизга салобатли қилиб кўрсатганлари,
бизни одоб-ахлоқли бўлишга чақиганларини!" Бу менда ота -онамга нисбатан улуғ муҳаббатни улғайтириши билан тарбияли бўлишимда жуда асқотган.
Болаларни ўқитиш, таълим - тарбия бериш ва яна касб -ҳунарли қилиш ҳам отанинг муҳим вазифаларидандир.
  Ҳеч кимнинг боласи ахлоқсиз, одобсиз, гёҳванд ёки жиноятчи бўлмасин. Фарзандларимиз садоқатли оқибатли сабрли шижоатли имонли  ва солиҳ фарзандлар бўлишсин. Фазндларимиз келажакда ажойиб
хислатларга эга бўлган комил инсонлар  бўлишсин.

Учқудуқ туман "А.Навоий"мфй отинойиси М. Сафарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш