Ёшлар тарбиясида ота-она маъсулияти. Болаларингизга меҳр кўрсатинг
Бугунги ёшларимиз тарбияси ҳақида жуда кўп гапирилади. Чунки тарбия инсон камолоти даврида муҳим ўрин эгаллайди. Кўз қувончи бўладиган фарзанд ўстириш учун ота-она болага эътибор кўрсатиши, нозик ниҳолдек асраб авайлаши, тарбиялаши зарур. Уни барча ёмон иллатлардан ҳимоя қилиб, фақат яхшиликлар ила етаклаб, яхшиликлар билан тарбиялаши керак. Бола ота-она учун бир имтиҳон. Бу синовдан муваффақиятли ўтишнинг бош омили эса болани гўзал ахлоқ эгаси қилиб тарбиялашдир.
Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга муносабатда диққатли бўлишни амр этганлар: “Болаларингизга меҳр кўрсатинг, уларга ҳурмат билан қаранг, одоб ва тарбиясини гўзаллаштиринг!”(Имом Ибн Можа ривояти).
Маълумки, меҳр-муҳаббат, шавқат кўриб ўсган болаларнинг ўзлари ҳам меҳрибон бўлишади. Зулм кўрган, кўп танбеҳ эшитган бола эса аламзада ва зулмкор бўлади. Шунинг учун бола тарбиясида меҳр-муҳаббат кўрсатиш алоҳида аҳамиятга эга. Яқинда маҳалламиз мактабларидан бирида бўлганимда ёшгина қизчалар ва болачаларнинг чиройли мактаб формаларида одоб билан олдимдан салом бериб ўтишларини кўриб дилим қувнади. Уларга қараб туриб ўйланиб қолдим. Мана шулардан яхши тарбия, яхши илм топганлари келажакда етук инсонлар бўлиб етишиши шубҳасиз. Аммо етарли билим ва тарбия топмаганлари бўлса-чи? Улар эртага ким бўлишади? Уларнинг жамиятга қандай фойдаси тегишади? Улардан одамлар озор топмайди-ми? Ҳа, улар жамиятимизнинг ашаддий кушандаси бўлиши шубҳасиз. Шунинг учун эй азиз ота-оналар, ҳурматли устозлар тарбияда ҳозирдан эҳтиёт бўлайлик. Бу ишга ҳар биримиз масъулият билан ёндашайлик. Эртага эса кеч бўлмасин.
Ёшлар тарбиясига ота-оналарнинг нописандлик билан қараши хунук оқибатларга олиб келади. Фарзандларимиз дини, маданиятидан узоқлашади, маънавияти бегоналашади, жоҳиллик сари юз тутади. Пайғамбаримиз Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам): Ахлоқли ва жамиятга фойда келтирадиган фарзанд ўстирган ота-онанинг амал дафтари вафотидан кейин ҳам ёпилмаслиги ҳақида хабар берганлар.( Имом Насоий ривояти).
Меҳрибон Раббимиз бизларга марҳамат ва раҳмати туфайли бандалик илмини яхши эгаллашимиз учун китоблар ва пайғамбарлар юборди. Бу пайғамбарлар умматлари учун энг яхши намуна бўлдилар. Фарзандлар тарбиясида биз улардан ибратланмоғимиз даркордир. Бу ҳақиқат ҳисоб-китобини бугун қилиш керак. Чунки қиёматда надоматлар фойда бермайди. Шундай экан, топган тутганларимиз халол-поклигига, устозларимиз кимлигига аҳамият қаратишимиз, ҳақиқий илм ва самимий таҳсил талабгори бўлишимиз зарур. Демак, фарзандларимизга гўзал келажак истасак, биринчи шарт ўзимизни Қуръон ва суннат асосида тарбиялашни унутмайлик. Фарзанд тарбиясига жиддий ёндашилмас экан, муаммолар ечимсиз қолаверади. Ёш авлод онгига Аллоҳдан қўрқишни, гуноҳлардан тийилишни, шарму ҳаёнинг моҳиятини теран сингдиришимиз, уларни турли нотўғри ғоя ва қарашлардан асрашимиз зарур. Болаларимизни инсон шарафини сақлаб яшайдиган маънан етук шахслар қилиб тарбиялайлик. Ёддан чиқармайлик, фарзандларимиз Аллоҳ тамонидан бизларга берилган омонатдир. Ҳурматли ота-оналар биз фарзандларимиз учун масъул эканлигимизни унутмайлик.
Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан берилган буюк неъмат бўлиб, ҳар бир ота-она бу неъматни қадрига етиб, ҳаққини адо қилиши зарурдир. Динимизда фарзанд тарбиясига катта аҳамият берилган бўлиб, уни фарзанд ҳатто дунёга келмасдан олдин бошлаш кераклиги бир қанча китобларимизда баён қилинган.
Ривоят: Ибн Сино қишлоқда яшаб, табиблик қилар экан. Кунлардан бир кун шу қишлоқлик бир йигит билан бир қиз турмуш қуришибди. Улар яхши ҳаёт кечиришибди. Орадан тўққиз ойу тўққиз кун, тўққиз соату тўққиз дақиқа ўтгач, фарзанд кўришибди. Бироз вақтдан сўнг, улар бир-бирига маслаҳат қилишибди. Боламизни қандай тарбия қиламиз? Уни шундай тарбия қилайликки, катта бўлганда эл-юртга фойдаси тегадиган чин инсон бўлсин, дебди эри.
- Тўғри айтасиз - дебди хотини. Мен ҳам шуни ўйлаб турган эдим. Яхшиси Ибн Синодан сўраб қўя қолайлик. Бу гап эрига маъқул тушибди. Эр-хотин болани кўтариб, Абу Али ибн Синонинг ёнига келишибди. У бир кичик тор кулбада яшар, шундай бўлса-да, донғи оламга кетган олим экан. Абу Али ибн Сино эр-хотинни яхши кутиб олибди. Нима иш билан келганликларини сўрабди. Шунда эр-хотинлар «Боламизнинг тарбияси ҳақида бизга маслаҳат берсангиз. Токи катта бўлгач, эл-юртга фойдаси тегадиган киши бўлсин», - дейишибди.
- Қачон туғилди? - деб сўрабди Ибн Сино.
- Эрта билан туғилди, - эрининг ўрнига хотини жавоб берибди.
- Э... азизлар, - дебди Ибн Сино. - Бола эрта тонгда туғилган экан, ҳозир чошгоҳ бўлди, кечикибсизлар. Бола туғилиши билан унинг тарбияси ҳақида қайғуриш керак. "Ниҳолни бошдан, болани ёшдан" деб бекорга айтишмаган ахир, деган экан.
Муқаддас динимиз отанинг зиммасига фарзандни дунёга келтиришдан олдин бир қанча вазифаларни юклаган. Қуйида улардан баъзисини баён қиламиз: Бўлажак фарзанд учун одоб-ахлоқли, дину-диёнатли она танлаш. Чунки фарзанд тарбиясига отадан кўра онанинг таъсири кўпроқ экани барчамизга маълум. Сабаби, оталар кўпроқ вақтларини оиласининг таъминоти учун кўча-куйда ўтказадилар. Фарзанд эса кўпроқ онаси билан уйда қолади. Фарзанд ким билан кўпроқ мулоқотда бўлса, табиийки, ўшанинг таъсири катта бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада шундай деганлар: Яъни "Сизлар ўз нутфангизга муносиб жуфти ҳалолни ихтиёр қилинглар. Ўзингизга муносибларга никоҳланинглар" (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Демак, фарзанд одоб-ахлоқли бўлиши учун унинг биринчи суҳбатдоши бўлмиш онасини ҳусни хулқли ва солиҳасини танлаш отасининг бурчи экан.
Динимиз отанинг зиммасига фарзанди дунёга келгандан кейин бир қанча вазифаларни юклаган. Қуйида улардан баъзисини баён қиламиз: 1. Ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтиш. Гар ота буни ўзи бажара олмаса, бошқа бир кишини ўзидан вакил қилса ҳам бўлади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Кимнинг боласи туғилса-ю иқома айтса, унга уммусибён зарар етказа олмайди". (Имом Абу Довуд ривоятлари)
Уммусибён болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир. Унинг қиладиган иши гўдакларга зиён етказишдан иборат. Аммо боланинг қулоғига азон ва такбир айтиб қўйилса, мазкур жин болага зарар етказа олмай қолади.
2. Фарзандга маъноли ва чиройли исм қўйиш ота-онанинг бурчларидан биридир. Фарзанд келажакда ўз исмидан уялмайдиган бўлиши керак. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: яъни "Қиёмат кунда ўз исмингиз ва оталарингиз исмлари билан чақириласизлар. Шунинг учун фарзандларга чиройли исм қўйинглар". (Имом Аҳмад ривоятлари)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Исмларнинг яхшиси бандалик ва ҳамдни билдирувчисидир»- деганлар. Шунинг учун, Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдураҳмон ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи Ҳамдуллоҳ каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади. Шунингдек, Пайғамбарлар, саҳобалар ва тобеинлар каби улуғ зотларнинг исм-лари ҳам қўйилишга тавсия қилинган яхши исмлар ҳисобланади.
Қизларга ҳам ўтган улуғ момоларимиз саҳобия аёллар ва эзгулик маъносини англатувчи исмларни қўйиш тавсия этилади.
3. Она имкониятга қараб фарзандига ақиқа қилиб бериши. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: яъни "Янги туғилган болага ақиқа қилиш бордир. Унинг учун қон чиқаринг ва ундан нопокликни кетказинг!" (Имом Бухорий ривоятлари)
Шаъриатимизга кўра, ақиқани кўриниши шуки, бола туғилганидан кейин 7 (еттинчи) куни сочи олинади ва ўша сочининг оғирлигига тилла ёки кумушнинг қиймати миқдорида фақирларга садақа қилинади.
Ақиқа кунини тайин қилиниши борасида Ойша розияллоҳу анҳу шундай деганлар: Ақиқа еттинчи куни бўлсин. Агар еттинчи куни бўлмаса, ўн тўртинчи куни бўлсин. Агар ўн тўртинчи куни бўлмаса йигирма биринчи куни бўлсин"(7-14-21).
Уломаларимиз айтадиларки, мана шу кунларда ақиқа қилишга отанинг молиявий имконияти бўлмаса, қачон бўлса, ўша пайтда қилиши мумкин.
Шу билан бирга отаси боласини солиҳ ва тақводор киши ҳузурига олиб бориб танглайини кўтариши ҳам марғуб ишлардандир. Танглай кўтариш дегани солиҳ ва тақводор киши бир хурмо ёки ширин мевани олдин ўзи чайнаб туриб, боласининг оғзига қўли билан солиб қўйишидир. Бу нарса мева бўлгани афзалдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, деярли, доимо болаларнинг танглайини хурмо билан кўтарганлар.
4. Чиройли таълим-тарбия ва одоб-ахлоқли қилиб фарзандни тарбиялаш ҳам ота-оналарнинг бурчларидандир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳадиси шарифларининг бирида шундай марҳамат қиладилар: яъни "Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди" (Имом Термизий ривоятлари).
Демак, ота-она ва фарзанд тарбиялашга масъул шахслар ёш авлодни ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиши каби фазилатлар билан вояга етказишга катта аҳамият қаратишлари динимиз талабидир.
Темиров Салим, Навбахор тумани
“Ғойиб Ота” жомий масжиди имом хатиби.