Манманлик.
Бисмиллаҳир Рахмонир Рохийм!
Бутун оламни яратган Аллоҳимга ҳамду -саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатларимиз бўлсин.
Манманлик разолатлардан бири бўлиб, инсонлар орасига айрилиқ, ва адоват солади.Уларнинг орасидан ҳамкорлик ва муҳаббатни кетказибгина қолмай, балки аҳлоқий ислохимизни ҳам қийинлаштиради. Чунки манман киши ўз камбағаллик ва айбларини тан олмай, ўзини юқори санаб, қийинлаштиради.Чунки манман киши ўз камбағаллик ва айбларини тан олмай, ўзини юқори санаб, қулоғи ўзининг мақтовидан бўлак нарсани эшитмай қолади.
Аллоҳ манманларнинг охиратда аламли азобларга дучор бўлиши хабарини бериб айтади:"Жаҳаннам манманларнинг жойлашадиган макони эмасми"
("Зумар"сураси, 69-оят). Ўйлаб кўрайлик манман киши нимаси билан фаҳрланади: Гўзаллиги биланми ёки қуввати биланми?Гўзаллигининг йўқолиши турган гап.Салгина касал бўлса, қувватидан ҳам асар қолмайди. Кун ўтиши билан ёшлик хам ўтиб, қарилик, кучсизлик тарафга хохласа ҳам, хохламаса ҳам яқинлашиб бораверади. Агар у мол дунёси билан фахрланмоқчи бўлса, билиб қуйсинки, ўлим бой билан камбағални ажратмайди.
Манманликни Аллоҳ ёмон кўради.Чунки бу нарса жамиятга зарар етказувчи ёмон сифатлардан бўлиб, одамлар орасида нафрат ва бир-бирини ёмон кўришга олиб боради.Тарбиячилар ва ислохчилар бу ёмон сифатга қарши кураша бориб, жамият аъзоларига унинг зарарларини тушунтириб борсалар қандай яхши бўлар эди.
Навоий шаҳар" Орзу "ва "Тараққиёт" мфй отинойиси Г.Усманова