Саломлашиш одоблари.

1-02-2022, 15:28 admin Мақолалар 446

Саломлашиш одоблари.
Аллоҳ Таоло Ислом динини гўзал аҳлоқлар билан зийнатлаган. Чунки Ислом дини динларнинг энг охиргиси ва мукаммалидир. Аллоҳ Таоло салом бериш, ҳамда саломга алик олишни ўргатиб шундай дейди :"Бас қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган покиза саломни айтинглар (яъни :"Ассалому алайкум "-денглар" ) Нур сураси 61 оят. Ва: "Қачон сизларга салом беришса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинг ёки ўша саломни ўзини қайтаринглар. Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани ҳисобга олувчи Зотдир" Нисо сураси 86 оят. "Ассалому алайкум " жумласининг маъноси :" Сизга тинчлик ва омонлик бўлсин "-деганидир. Аллоҳ Таоло Одам алайҳиссаломни яратиб :"Эй Одам бориб анави фаришталарга салом бергин, улар қандай жавоб қайтарсалар, шу сўзлар сенинг ва зурриётларингни салом алиги бўлади "-деди. Одам алайҳиссалом фаришталарга : " Ассалому алайкум "-дедилар. Фаришталар :"Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ "-деб жавоб қайтардилар. Аллоҳ Таоло таълим берган бу саломлашиш бизга Одам алайҳиссаломдан меросдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :"Ким "Ассалому алайкум "деса ўнта савоб, "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ " деса йигирмата савоб."Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ " деса ўттизта савобга эга бўлади деб марҳамат қилганлар.
Одоб юзасидан улов минган киши пиёдага, турган киши ўтирганга, озчилик кўпчиликка, кичик каттага, юқоридаги киши пастдагига салом бериш буюрилган. Саломлашишда манманлик, менсимаслик, кибрланиш Аллоҳни ғазаблантиради. Икки киши учрашиб қолганда қайси бири ўз кибрини енгиб, камтарлик билан чиройли салом берса, шу киши Аллоҳнинг розилигига эришиб, Аллоҳнинг наздида улуғроқ ва яхшироқ саналади.
Баъзилар саломни чала қилиб "Ассам "-деб ўзи тушунмаган ҳолда бировларга ёмонлик тилайдилар. Чунки "Ассам "нинг маъноси "ўлим бўлсин "-дегани. Бировга бундай ният қилишдан эҳтиёт бўлайлик.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :"Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир...Ўрталарингда саломни ёйинглар " ."Саломдан аввал сўз бошламанг, ким саломдан аввал сўз бошласа, унга жавоб берманг ". "Икки мусулмон учрашганларида қўл бериб сўрашсинлар, улар узоқлашмасларидан аввал мағфират қилинадилар ", "Қўл бериб кўришинг, зеро бу ичкаридаги душманликни чиқаради ". "Масжидга кирганда "Ассалому ала Расулиллоҳ"-денг. Ўз уйингга кирганда "Ассалому алайкум"-денг. Ҳеч ким йўқ уйга кирганингда "Ассалому алайкум ва аъло ибодиллаҳис солиҳийн "-денг деганлар. Саҳобаи киромлар шундай ривоят қилганлар :"Биз доимий равишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашганда, аввал салом беришга ҳаракат қилар эдик. Лекин у Зот биздан аввал салом бериб улгирар эдилар " Демакки салом беришимиз суннат, алик олишимиз эса вожибдир. Ўзи салом бермай, ўзгани саломига алик олмай, бош қимирлатиб қўйиш ёки яхшимисан деб қўйиш хунук одатдир.Салом бермаган суннатни , алик олмаган вожибни тарк этган бўлади. Ислом дини насиҳатдир. Фалсафасини кўринг қалбларни поклаб, юксалтиради. Саломни ораларингда ошкор қилинглар деб, саломни дўстлик ва муҳаббат даражасига кўтарди. Дўстлик ва муҳаббат имонни кучайтиради, мустаҳкамлайди. Имон эгасини жаннатга олиб киради. Аллоҳимга беҳисоб шукрлар бўлсин.Алҳамдулиллаҳ.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Сувонова. Ш. Ю.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш