“Манманлик”- дан етадиган зарарлар.
“Манманлик”-атамаси арабларда «Ужуб» дейилади. Бунда киши ўзида бор нарсадан ўзи мақтанади. Уламоларимиз манманлик билан кибрнинг орасида нозик фарқ борлигини таъкидлаганлар. Кибр ички хулқ бўлиб ундан амаллар содир бўлади. Мазкур хулқ ўзини устидан кибр қилинаётган шахсдан юқори қўйишдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар.
Шунда Умму Салама: «Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деди.
«Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот.
«Ундоқ бўлса оёқлари очилиб қолади», деди у.
«Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас», дедилар у зот».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган.
Манманликдан етадиган зарарлар қўйидагичадир:
1.Манманлик гуноҳларини унитишга ва тавбани кечиктиришга олиб боради.
2.Манманлик тоатларни озайтиришга ва уларда нуқсонга йўл қўйишга олиб боради.
3.Манман кишининг ҳаракатлари беҳудадир.
4.Манманлик ғурурга ва одамлардан ўзини юқори тутишга олиб боради ва уларнинг ёмон кўришларига сабаб бўлади.
5.Манманлик қилувчи ўзини ўзи ҳалок қилади.
Манманликнинг офатларидан, бири кибрга олиб боришидир. Кибрдан эса кўплаб офатлар пайдо бўлади. Агар манманлик ва кибр жам бўлиб қолса, иккиси барча фазилатларни йўққа чиқаради ва ҳамма разолатларни жалб қилади, бунда инсон насиҳатга қулоқ солмайди ва ўзига тарбияни қабул қилмайди. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини ўзига хос хулқ билан яратиб, тўғри ёки нотўғри йўлни танлашни ўз ҳолига ташлаб қўйди. Манманлик иллати инсонлар орасига айрилиқ ва адоват солиб, улар орасидаги ҳамкорлик ва муҳаббатни кетказибгина қолмай, балки ахлоқий муносабатларда ҳам зиддиятларни келтириб чиқаради. Чунки манман киши ўз айбларини тан олмай, ўзини юқори санаб, қулоғи ўзи ҳақидаги мақтовдан бўлак нарсани эшитмай қолади. Ким манман бўлса, бировнинг насиҳатини эшитишдан бош тортадиган бўлиб қолади. Бу эса уни олимларнинг илмидан, аҳли фазл кишиларнинг фазлидан фойдаланишдан маҳрум қилади. Натижада ундай одам жаҳолат ботқоғига ботиб кетади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло манман кишиларни ўз Пайғамбарларига юборган ҳидоятларини тинглашдан маҳрум қилиб қўйган. Чунки манманлар манманлиги учун Аллоҳнинг ғазабига дучор бўладилар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!» (Исро сураси, 37-оят). Аллоҳ манманликни ёмон кўради, чунки бу нарса жамиятга зарар етказувчи ёмон сифатлардан бўлиб ҳисобланади. Манманлик, кибр-ҳаво инсон фазилатини безамайдиган қусурлардан биридир. Эътибор берсангиз, ҳаётимизнинг ҳар қадамида ана шу қусурга дуч келасиз. Ҳатто кўчадаги тиланчи ҳам ўз билганича манманлигини, кибру-ҳавосини билдириб туради. Амалдор ва пулдорларни кўз олдингизга келтираверинг. Манманлик, кибру-ҳаво каби иллатлар қонимизга сингиб кетган экан, ундан яқин орада қутулишимиз амри маҳол кўринади. Бу иллатдан қутулиш учун энг аввало, ота-боболаримиз тутган йўлдан боришимиз лозим. Оилада тарбиядек муҳим бир ижтимоий тарози борки, унинг палласи ҳеч қачон енгиллик тарафга кўтарилиб кетмаслиги керак. Кейинги даврда кун кўриш, рўзғор тебратиш баҳонасида фарзандлар тарбиясидан анчайин йироқлашиб кетдик. Тарбия фарзандларни яхши кийинтириш, қорнини тўқ қилишдек вазифадан иборат, деган тушунча пайдо бўлди. Кибр”, “такаббур”, “кибрё” сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, зиёда кўриш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатга: «Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни фақир санашдир» - деб таъриф берганлар. Кибр гуноҳи кабира бўлиб, инсон қалбининг оғир иллатларидандир. Бу касалликка мубтало бўлган одам тузалиши қийин бўлади. Шунинг учун касалликнинг олдини олган маъқул. Унинг учун эса бу касаллик ҳақида билиб олиш мақсадга мувофиқ. Иблис алайҳиллаъна эса кибр ва ғурурга бориб, сажда қилишдан бош тортиб Аллоҳга осий бўлди. Бу итоатсизлик ва осийлик замирида кибр ётарди. Кибр эса динимизда қаттиқ қораланган иллатлардандир. Халқимизда “Камтарга камол, манманга завол”-деган мақол бежизга айтилмаган. Шундай экан бу дунё ва охиратда зараримизга бўладиган амаллардан ҳар биримиз огоҳ ва омонда бўлайлик
Навбаҳор тумани “Уч тут” жомий масжиди
имом ноиби Элмурод Холов