КАМБАҒАЛЛИК ЭШИГИ.

30-08-2022, 15:55 admin Мақолалар 407

КАМБАҒАЛЛИК ЭШИГИ. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Абдураҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақадан мол камаймайди. Қай бир киши ўзи учун тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унинг тепасидан фақирлик эшигини очиб қўяди», дедилар». Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда зикр қилинган маъно улкан ҳикматдир. Зоҳирда, одамларнинг кўзида садақа берган одамнинг моли шу садақа миқдорича камайгандек бўлади. Бироқ аслида унинг моли камаймайди. Чунки Аллоҳ таоло бирнинг ўрнига етти, ўн, етмиш, етти юз ҳисса беришни ваъда қилиб қўйган. Зоҳирий, моддий кўриниш ҳисоб эмас, асосий ҳисоб Аллоҳ таолонинг ҳисобидир. Банданинг садақаси қабул бўлса, Иншааллоҳ, бу нарса унга жуда катта миқдорда қайтади. Садақа қилаётган киши шу ниятда қилса, садақасининг фойдасини албатта кўради, мол-мулк ҳеч қачон садақа туфайли камаймайди. Худди шунингдек, ким ўзига тиланчиликни раво кўрса, умр бўйи тиланчи бўлиб ўтиб кетади, чунки Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очиб қўяди. Ўзига тиланчиликни эп кўрган одам бир умр бой бўлмайди, ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймай, хорликда ўтиб кетади. Шунинг учун мўмин-мусулмонлар бу нарсани ўзларига эп кўрмасликлари керак, касб қилиб олмасликлари, бу нарсалардан ўзларини устун қўйишлари лозим. Мўмин-мусулмон киши Аллоҳдан сўраб, тинмай ҳаракат қилиши, садақа сўраш эмас, балки садақа қилиш пайидан бўлиши керак. Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ отинойиси Файзиева З
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш