Ҳар неъматнинг шукри бор.

23-01-2024, 18:00 admin Мақолалар 211

Ҳар неъматнинг шукри бор.
Фарзанд ота-онанинг дилбанди. Фарзанд ота-онанинг орзу-умиди, ҳаётнинг давомчиси, вафотидан кейин дуои фотиҳа билан эслаб турувчи энг яқин кишисидир.
Фарзандлар қалбимиз меваси, ҳаётимиз давомчиларидир. Улар Аллоҳ берган улуғ неъматдир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): "Ота-она фарзандига гўзал одобдан кўра яхшироқ нарса бермайди" деганлар. Шу боис ҳам тарбия таълимдан кўра устундир.Чунки тарбия болага уйда, кўчада, мактабда ўзини тутиш одоблари ҳамда жамиятда ўз ўрнини тўғри топишда катта рол ўйнайди. Бола уйда нимани кўрса шунга тақлид қилиб ўсади. Ота-боболаримиз қуёш ботиши билан болаларни уйга чақириб шомдан кейин жинлар изғиб юришини тушунтиришган. Жинлатни болаларга зарар етказишини олдини олишган. Оталар ишдан қайтгач, кечки овқатдан сўнг одоб ахлоқдан фарзанндларига тарбия берар эдилар. Ҳозир баъзи оилаларда тилга эрк бериб фарзандларини ёмондан ёмон сўзлар билан қарғайдиган оилалар ҳаётига разм солсангиз шу хонадонларда хайр ва баракалар йўқлигини кўрасиз. Уйларида доимо жанжал тўполонлар бўлаётганини шоҳиди бўласиз. Боланинг кўнглига йўл топиб, унинг ҳар кунига эътибор бериш баъзи камчиликларини сабр билан муолажа қилинганда тарбия ўз ҳосилини беради Ҳеч кимнинг боласи ахлоқсиз, одобсиз, гиёҳванд ва жиноятчи бўлмасин. Қариганимда кунимга ярасин десангиз, уларнинг тарбиясига алоҳида эътибор беринг. Ғафлатда қолманг!

Навоий шаҳар "Орзу" мфй отинойиси Г. Усмонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш