Фарзанд тарбияси.

17-07-2022, 15:45 admin Мақолалар 638

Фарзанд тарбияси.

Тарбия ҳам ота-оналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққидир. Тарбия сўзи арабча "роббаъ" феълидан олинган бўлиб устирди, зиёда қилди, риоясига олди, раҳбарлик қилди, ва ислоҳ қилди маъноларини билдиради.Исломда тарбия ота-онанинг зиммасига юклатилган энг узоқ давом этадиган шарафли ва қийин бурчдир. Фарзанд "Аллоҳ " томонидан ота-онага берилган энг буюк бир неъматдир. Уни "Аллоҳ" берган неъмат деб шукур қилиб яшаш Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолога итоат этадиган қилиб тарбиялашдан иборатдир. Фарзандига дунё илмини, диний илмни ўргатадиган биринчи устоз бу ота-онадир. Одатда оналар болаларни гапларига киргиза олмасалар алдашга ўтадилар. Бироқ нарса ваъда қилиб ушлаб олиб калтаклашади. Бу иш эса бола тарбиясига ёмон таъсир кўрсатади. Болани алдагандан кейин бола мен ҳам шундай қилсам бўлар экан деб нотўғри тушинчага эга бўлади. Ота-она болаларига берадиган нарсалар ичида энг қимматлиси зарурий одобдир "Расулуллоҳ " соллаллоҳу алайҳи васаллам хеч бир ота-она ўз фарзандига яхши одоб ўргатишдан ортиқ ҳадя қила олмайди, дедилар. Саъид Ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
1)Бола тарбиясининг бир кисми болага одоб ўргатишдир.
2)Тарбиянинг иккинчи қисми болага таълим беришдир,
3) Тарбиянинг учинчи қисми болага жисмоний тарбия беришдир бу хақда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар, болаларга югуришни, камон отишни, кураш тушишни йўлга қўйганлар бу мусобоқани ўтказиш бадан тарбия билан шуғулланиш болаларни соғлом холда вояга етишини таъкидлаб ўтганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу мусобоқаларни ўтказишга ўзлари бош бўлганлар ва барча миллат кишилари билан бу мусобоқаларни ўтказаверинглар дедилар.

Кармана тумани "Арғун" мфй отинойиси М. Хасанова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш