Аҳлоқий тарбия
Болаларга тарбия бериш учун, энг аввало ота-она ахлоқ ва одоб бобида ўрнак кўрсатиши, одобдан фарзандига мунтазам сабоқ бериб бориши лозим.
Киши ўғил-қизини кичик ёшидан тарбиялаб, одоб бермоғи керак.Бола маълум ёшга етгач, унга баъзи нарсаларни қабул қилдириш қийин кечади. Бунда оила бошлиғи баъзи айбларини кечириши керак бўлади. Заиф ва кичиклар айб қилишлари мумкин, шунинг учун уларни қўрқитишдан кўра кечириш яхширокдир. Шунингдек, болаларни камситмаслик, уларнинг одоблиларини ибрат мисол қилиб келтириш, катталарнинг болалар олдида узларини яхши, одобли тутишлари, сўкинмасликлари ва урушмасликлари мухимдир. Мехнат тарбиясини бериш учун болага халол мехнат қилиб кун кўриш хақида панд-насихатлар қилинади. Мехнатга муҳаббат уйғотиш учун болалигидан унга турли майда юмушлар буюриб турилади. Турли касб-хунарлар ўргатилади, агар ўзи билмаса, бирор устозга берилади. Бола қалбига ёшлигиданоқ имон, эътиқодни ўргатиш, унга Парвардигоримизни ва Пайғамбаримизни солаллоҳу алайҳи васаллам ни танитиш ҳамда севдириш лозим. Чунки иймони, диёнати, виждони бўлмаган бола жоҳил, нодон, ёвуз, жамийат ва эл манфаатларини назар писанд қилмайдиган худбин кимса бўлиб ўсади. Болани шу тарзда тарбиялаш хамманинг мухим вазифаси бўлиши лозим. Фарзандларимизни Аллоҳдан қўрқадиган, жамиятга фойда келтирадиган, халқига хизмат қиладиган диёнатли инсон этиб тарбиялашимиз келажакда унинг комил инсон бўлиб улғайишига сабаб бўлади.
Кармана тумани "Дехкон" МФЙ отинойиси : Якубова.С