Хар неъматнинг шукри бор.
Фарзанд ота-онанинг дилбанди. Фарзанд ота-онанинг орзу-умиди, хаётнинг давомчиси, вафотидан сўнг дуои фотиха билан уни эслаб турувчи энг якин кишисидир.
Фарзандлар калбимиз меваси, белимиз таянчидир, Фарзанд Аллох таолонинг бизга берган буюк нематларидан бири, Хар неъматнинг шукри бор. Фарзанд неъматининг шукри, унинг гўзал тарбияси билан адо этилади. Пайғамбаримиз (алайхиссалом): «Ота-она фарзандига гўзал одобдан кўра яхширок нарса бермайди», деганлар. Шу боис хам Исломда тарбия таълимдан кўра устунрок. Чунки тарбия болага уйда, кўчада ва мактабда ўзини тутиш одобларини, акл билан иш юритиб, нафсини ўзига буйсундиришдек оғир ишларни ўргатади. Бола уйда нимани кўрса, шунга таъқлид қилиб ўсади. Оилада ота олийжаноб, кенг феъл, босиқ, мулохазали ва бир оз сиёсатлироқ бўлиши, она эса мехрибон, рахмли ва мулойим бўлиши лозим. Ота-боболаримиз куёш ботиши билан болаларни уйга чақириб, шомдан кейин жинлар изғиб юришини тушунтиришган. Жинларнинг болаларга зиён-заҳмат, шикаст йитқазишининг олдини олишган, ҳозир эса болалар хифтондан кейин хам кўча чангитиб хар-хил хакоратли сўзлар айтиб беодоблик қилиб юрганини кўрамиз. Оталар ишдан қайтгач, кечги овкатдан олдин ёки кейин дастурхон атрофида фарзандларига одоб-ахлоқдан таълим бериш одатлари юқолиб кетди. Отамнинг дастурхон атрофига йиғилишидан аввал қўлларимизни ювдириб, «Бисмиллах»ни айтиб овкат ейишни бошлашга ўргатганларини, овкатдан кейин «Алхамдулиллахи Роббил Аъламин», деб юзига фотиха тортишларини хали-хамон орзиқиш билан эслайман. Мехрибон онагинам эса мободо бир беодоблик содир этиб куйганимизда «Отангга айтиб бераман» деб отамизни кўзимизга салобатли қилиб кўрсатганлари, бизни одоб ахлоқли бўлишга чақирганлари-чи! Бу менда ота-онамга нисбатан улуғ мухаббатни улғайтириш билан тарбияли бўлишимда жуда асқотган. Тилга эрк бериб фарзандини ёмондан-ёмон сўзлар билан қарғайдиган хонадонлар ҳаётига разм солсангиз хайру-барака йуқлигига, бу уйлар доимо жанжал-тупалонлар уясига айланиб қолганига гувох бўласиз. Ахир, тарбия бақир-чақир билан бўлмайди. Боланинг кўнглига йўл топиб , унинг хар кунига эътибор бериш, баъзи камчиликларини сабр билан муолажа қилинганда тарбия ўз хосилини беради. Хеч кимнинг боласи ахлоксиз, одобсиз, гиёхванд ёки жиноятчи бўлмасин. Қариганимда кунимга ярасин десангиз, уларнинг тарбиясига алохида ахамият беринг. Ғафлатда колманг!
Навоий шахар отинойиси : Бурхонова.Ч.