Хар неъматнинг шукри бор.

19-03-2021, 12:22 admin Мақолалар 806

Хар неъматнинг шукри бор.
Фарзанд ота-онанинг дилбанди. Фарзанд ота-онанинг орзу-умиди, хаётнинг давомчиси, вафотидан сунг дуои фотиха билан уни эслаб турувчи энг якин кишисидир.
Фарзандлар калбимиз меваси, белимиз таянчидир, Фарзанд Аллох таолонинг бизга берган буюк нематларидан бири, Хар неъматнинг шукри бор. Фарзанд неъматининг шукри, унинг гузал тарбияси билан адо этилади. Пайгамбаримиз (алайхиссалом): «Ота фарзандига гузал одобдан кура яхширок нарса бермайди», деганлар. Шу боис хам Исломда тарбия таълимдан кура устунрок. Чунки тарбия болага уйда, кучада ва мактабда узини тутиш одобларини, акл билан иш юритиб, нафсини узига буйсундиришдек огир ишларни ургатади. Бола уйда нимани курса, шунга таъклид килиб усади. Оилада ота олийжаноб, кенг феъл, босик, мулохазали ва бир оз сиёсатлирок булиши, она эса мехрибон, рахмли ва мулойим булиши лозим. Ота-боболаримиз куёш ботиши билан болаларни уйга чакириб, шомдан кейин жинлар изгиб юришини тушунтиришган. Жинларнинг болаларга зиён-захмат, шикаст йитказишининг олдини олишган, Хозир эса болалар хибтондан кейин хам куча чангитиб хар-хил хакоратли сузлар айтиб беодоблик килиб юрганини курамиз. Оталар ишдан кайтгач, кечги овкатдан олдин ёки кейин дастурхон атрофида фарзандларига одоб-ахлокдан таълим бериш одатлари юколиб кетди. Отамнинг дастурхон атрофига йигилишидан аввал кулларимизни ювдириб, «Бисмиллах»ни айтиб овкат ейишни бошлашга ургатганларини, овкатдан кейин «Алхамдулиллахи Роббил Аъламин», деб юзига фотиха тортишларини хали-хамон орзикиш билан эслайман. Мехрибон онагинам эса мободо бир беодоблик содир этиб куйганимизда «Отангга айтиб бераман» деб отамизни кузимизга салобатли килиб курсатганлари, бизни одоб ахлокли булишга чакирганлари-чи! Бу менда ота-онамга нисбатан улуг мухаббатни улгайтириш билан тарбияли булишимда жуда аскотган. Тилга эрк бериб фарзандини ёмондан-ёмон сузлар билан каргайдиган хонадонлар хаётига разм солсангиз хайру-барака йуклигига, бу уйлар доимо жанжал-тупалонлар уясига айланиб колганига гувох буласиз. Ахир, тарбия бакир-чакир билан булмайди. Боланинг кунглига йул топиб , унинг хар кунига эътибор бериш, баъзи камчиликларини сабр билан муолажа килинганда тарбия уз хосилини беради. Хеч кимнинг боласи ахлоксиз, одобсиз, гиёхванд ёки жиноятчи булмасин. Кариганимда кунимга ярасин десангиз, уларнинг тарбиясига алохида ахамият беринг. Гафлатда колманг!



Навоий шахар отинойиси : Бурхонова.Ч.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш