МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

23-01-2024, 17:57 admin Мақолалар 138

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ
Дунёда қилинган ҳар бир яхшиликнинг ажри, мукофоти бор. Ватан ҳимояси ҳам буюк ва эзгу ишлардандир. Мамлакатимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида нишонлаш анъанага айланди. Бугунги тинч, осойишта ҳаётимизни қуролли кучлар ҳимоя қилмоқда. Ана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган ўғлонларимиз шаънига ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди. Муқаддас динимиз ҳам инсонларнинг тинч-осойишта ва фаровон ҳаёти учун ҳамиша қайғуриб келган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматлари эмин-эркин ҳаёт кечириши учун умрларининг сўнгги лаҳзасигача дуодан тўхтамаганлари сўзимиз исботидир. У зот (алайҳиссалом) одатларича ҳар тонгги ва кечки ибодатдан сўнг офият ва тинчликни сўраб дуо қилар эдилар. Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) айтади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эрта тонгда ва кеч тушганда ушбу калималарни айтишни канда қилмасдилар: “Ё Аллоҳ, мен Сендан дунёда ва охиратда офиятни сўрайман. Ё Аллоҳ, Сендан диним, дунёим, аҳлим ва молимда афвни ва офиятни сўрайман…” (Имом Аҳмад). Ота-боболаримиз ватан ҳимояси бу, ор-номус эканлигини яхши билишган, дилдан ҳис этишган. Хоразмлик улуғ саркарда Жалолиддин Мангуберди Чингизхон қўшинига қарши, гарчи кучлар тенг бўлмасада курашиб ўтди. У ватанга хиёнат унутилмас ва кечирилмас гуноҳ деб билди ва ёвдан қочиб кетган аскарларни ватанига ва халқига хиёнатини ҳеч қачон кечиролмаслигини билдириб уларга қарата:
Ор номусдан, аламлардан пора – пора бу юрак,
Турар эди осий мисоли, ё унданда ёвқур, баттарроқ, дея ватанига келган бу босқинчиларга қарши мардонавор курашди.
Тарихдан маълум, ҳар давр ва ҳар замонда халқнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларни ҳимоя қилиш учун ўша юртнинг ўғлонлари сафарбар этилган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида ҳам бир жамоа кишилар сафарларда тунлари қўриқчилик қилиб чиққанлар. Абу Райҳона (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ғазотда эдик. Тунлардан бирида баланд ерга келдик. Бизга қаттиқ совуқ етди. Ҳатто ораларимиздан баъзилар ерни (ўзи) сиғадиган қилиб ковлаб, унга кириб (тешикка) қалқонини қўйиб олганига кўзим тушди. Бугунги тинч, осойишта ватанимизни қуролли кучлар ҳимоя қилмоқда. Ана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган мард ўғлонлар шаънига ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди. Истиқлол йилларида қўлга киритган ютуқларимизни, тинчлик-ҳотиржамлик неъматини асраб-авайлашга, унинг қадрига етишга барчамиз бирдек масъулмиз. Қуролли кучларимиз бу борада бизларнинг бош таянчимиз, мустаҳкам ҳимоя қўрғонимиздир. Шубҳасиз, миллий армиямизни қудратли қиладиган асосий омиллардан бири, бу аскарларимизнинг юксак ватанпарварлик фазилатига эга бўлишидир. Йигитларимизни чинакам Ватан ҳимоячилари қилиб тарбиялаш учун бугун ҳарбий масканларда барча шароитлар бор. Қуролли кучларимиз энг замонавий ҳарбий техникалар, аслаҳалар билан таъминланган. Инсон дунё ва охиратда солиҳ амаллари, Ватан, имон, дин ҳимояси, ободлиги билан роҳатга эришади. Ҳақиқатан, ватанни қўриқлаш ва унинг остонасини ғанимлар кучидан ҳимоя қилиш бу инсон ўзининг уйини, оиласини, қариндош уруғини ва айниқса, динини ҳимоя қилиш деганидир. Ватан тинч бўлса, келажак авлод тинч осойишта яшайди ва тоат-ибодатлари ўз вақтида адо этилади.

Муаллиф: “Қорача” МФЙ отинойиси М.Омонова


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш