Ватанинг тинч-сен тинч!

17-01-2023, 14:51 admin Мақолалар 349

#Мақола

Ватанинг тинч-сен тинч!

Азиз юртдошлар, барчамизга маълумки 14-январь она диёримизда Ватан ҳимоячилари кунидир. Ватан ҳимоячилари сизу-бизларнинг эртаю-кечимизни ҳимоячисидирлар. Ҳар бир Ватаннинг чин ўғлонини бу муборак кундаги байрамлари билан табриклаймиз.
Тарихдан маълум, ҳар давр ва ҳар замонда халқнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларни ҳимоя қилиш учун ўша юртнинг ўғлонлари сафарбар этилган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида ҳам бир жамоа кишилар сафарларда тунлари қўриқчилик қилиб чиққанлар. Абу Райҳона (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ғазотда эдик. Тунлардан бирида баланд ерга келдик. Бизга қаттиқ совуқ етди. Ҳатто ораларимиздан баъзилар ерни (ўзи) сиғадиган қилиб ковлаб, унга кириб (тешикка) қалқонини қўйиб олганига кўзим тушди.
Бугунги тинч, осойишта ватанимизни қуролли кучлар ҳимоя қилмоқда. Ана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган мард ўғлонлар шаънига ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди. Истиқлол йилларида қўлга киритган ютуқларимизни, тинчлик-ҳотиржамлик неъматини асраб-авайлашга, унинг қадрига етишга барчамиз бирдек масъулмиз. Қуролли кучларимиз бу борада бизларнинг бош таянчимиз, мустаҳкам ҳимоя қўрғонимиздир. Шубҳасиз, миллий армиямизни қудратли қиладиган асосий омиллардан бири, бу аскарларимизнинг юксак ватанпарварлик фазилатига эга бўлишидир. Йигитларимизни чинакам Ватан ҳимоячилари қилиб тарбиялаш учун бугун ҳарбий масканларда барча шароитлар бор. Қуролли кучларимиз энг замонавий ҳарбий техникалар, аслаҳалар билан таъминланган.
        Инсон дунё ва охиратда солиҳ амаллари, Ватан, имон, дин ҳимояси, ободлиги билан роҳатга эришади. Ҳақиқатан, ватанни қўриқлаш ва унинг остонасини ғанимлар кучидан ҳимоя қилиш бу инсон ўзининг уйини, оиласини, қариндош уруғини ва айниқса, динини ҳимоя қилиш деганидир.Бу фахрли ва масъулиятли ишларида жасур ўғлонларимизга яратгандан куч-қувват сўраймиз!

"Бўстон" МФЙ отинойиси Бозорова Марҳабо
[/left][left]
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш