14- январ Ватан ҳимоячилари куни.
Мардлар қўриқлайди
ВАТАННИ.
Дунёда номус ва шарафимизни қўриқлаб, хузур ва ишонч билан яшаш фақат озод,мустақил бир Ватанга эга бўлишга боғлиқ.
Диний вазифаларимизни бажара олишимиз Ватан туфайли.Шу сабабли динимиз Ватанни қўриқлашга катта ахамият қаратган Ватан севгисини имондан хисоблаган.
Ватанни олдидаги вазифаларимизнинг бошида харбий хизмат туради. Харбий хизмат миллий бўлгани каби диний вазифа хамдир.
Дунёда қилинган хар бир яхшиликнинг мукофоти бор Ватан химояси хам савоби улуғ ишлардандир.Мамлакатимизда 14-январ "Ватан химоячилари"кунини миллий байрам сифатида нишонлаш анъанага айланди.
Бугунги тинч осойишта хаётимизни қуролли кучлар химоя қилмокда.Ана шундай масъулиятли бурчни сидқи дилдан адо этаётган уғлонларимиз шаънига қанча тасаннолар айтсак арзийди.
Тарихдан маълумки халқнинг тинчлигини таъминлаш ва худудларни химоя қилишга ўша юртнинг уғлонлари сафарбар этилган.Расулуллоҳ Саллалоҳу алайҳи васаллам даврларида хам бир жамоа кишилар сафарларда тунлари қўрикчилик килиб чикканлар.
Абу Атийя (р.а) ривоят қилади:"Расулуллоҳ Саллалоҳу алайҳи васаллам бир киши вафот этганини билиб, қай бирингиз уни бирор яхши амалларни бажараётганида кўрган?" деб сўрадилар.Бир киши:"Мен у билан Аллоҳ йўлида бир кеча қўриқчи бўлдим",деб айтди.
Пайғамбаримиз Саллалоҳу алайҳи васаллам ва у зот билан ўтирганлар ўринларидан туриб унга жаноза номозини ўқишди.Қабрига қўйилгач Росулуллоҳ Саллалоху алайҳи васаллам қўллари билан тупроқ тортдилар сўнг (майтга қараб):"Мен сенинг жаннат ахлидан эканингга гувохлик бераман"дедилар(Имом Табароний)Ватанни қўриқлаш ва унинг остонасини ғанимлардан химоя қилиш бу инсоннинг ўз уйи оиласи қариндош уруғи ва айниқса динини химоя қилишдир.Ватанни севиш унинг тинчлиги ва осудалигини саклаш барча касб эгаларининг,эркак ва аёлнинг,ёшу қарининг бирдек бурчи ва вазифасидир.
Ватан тинч булса,келажак авлод осойишта яшайди.Юртимиз равнақ топади ва тоат ибодатлари ўз вақтида адо этилади.
Юртимиз тинчлиги, равнақи йўлида хизмат қилаётган барча ватандошларимизга байрам муборак бўлсин! Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин! Аллоҳ таолодан юртимиз тинчлигини халқимиз фаровонлигини дуо илтижолар қилиб сўрашдан асло чарчамайлик.
Хатирчи тумани Буғирдок МФЙ отинойиси Миртазаева Робия