"Мардлар қўриклайди Ватанни".

13-01-2024, 14:55 admin Мақолалар 81

"Мардлар қўриклайди
Ватанни".
Бағрида туғилиб яшаётганимиз тупроқлар Ватанимиздир.Дунёда номус ва шарафимизни қўриқлаб, ҳузур ва ишонч билан яшаш фақат озод, мустақил бир Ватанга эга булишга боғлик. Диний вазифаларимизни бажара олишимиз Ватан туфайли.Шу сабабли динимиз Ватанни қўриқлашга катта ахамият берган, Ватан севгисини иймондан ҳисоблаган.Ватанни олдидаги вазифаларимизнинг бошида ҳарбий хизмат туради. Харбий хизмат миллий бўлгани каби диний вазифа ҳамдир. Дунёда қилинган ҳар бир яхшиликнинг мукофоти бор. Ватан ҳимояси ҳам савоби улуғ ишлардандир.Мамлакатимизда 14-январ "Ватан химоячилари" кунини миллий байрам сифатида нишонлаш анъананага айланди.Бугунги тинч осойишда хаётимизни қуролли кучлар ҳимоя қилмокда. Ана шундай масъулиятли бурчни сидқи дилдан адо этаётган ўғлонларимиз шаънига қанча тасаннолар айтсак арзийди.
Тарихдан маълумки халқнинг тинчлигини таъминлаш ва худудларни ҳимоя қилишга ўша юртнинг уғлонлари сафарбар этилган.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам бир жамоа кишилар сафарларда тунлари қўриқчилик қилиб чиққанлар.Абу Атийя (р.а) ривоят қилади:"Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам бир киши вафот этганини билиб, қай бирингиз уни бирор яхши амалларни бажараётганида кўрган?"деб сўрадилар.Бир киши:"Мен у билан Аллоҳ йўлида бир кеча қўриқчи бўлдим ", деб айтди.
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам ва у зот билан ўтирганлар ўринларидан туриб унга жаноза номозини ўқишди.Қабрига қўйилгач Расули акрам саллалоҳу алайҳи васаллам қўллари билан тупроқ тортдилар сўнг (майитга қараб):"Мен сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман" дедилар (Имом Табароний) Ватанни қўриқлаш ва унинг остонасини ғанимлардан ҳимоя қилиш бу инсоннинг ўз уйи оиласи қариндош уруғи ва айниқса динини ҳимоя қилишдир.Ватанни севиш унинг тинчлиги ва осудалигини сақлаш барча касб эгаларининг, эркак ва аёлнинг, ёшу қарининг бирдек бурчи ва вазифасидир.Ватан тинч бўлса, келажак авлод осойишта яшайди. Юртимиз равнақ топади ва тоат ибодатлари ўз вақтида адо этилади.
Юртимиз тинчлиги, равнақи йўлида хизмат қилаётган барча ватандошларимизга байрам муборак бўлсин! Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин! Аллоҳ таолодан юртимиз тинчлигини халқимиз фаровонлигини дуо илтижолар қилиб сўрашдан асло чарчамайлик азизлар.

Хатирчи тумани "Буғирдоқ" мфй отинойиси Миртазаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш