ЁШ КЕЛИНГА МАКТУБ.
Иффатингизни ва ҳаёнгизни сақланг. Энг гўзал либос тақво либоси эканини унутманг. Ҳар ишимизни кузатиб турадиган Аллоҳни ўйланг.
Қиз турмушга чиқиб, оилали бўлишига қарамай, кўзи унда бўлган ёмон ниятли кишилар билан юзма-юз бўлиши мумкин. Ёки баъзи нафсини тута олмайдиган, номуссиз кишилар билан юзлашиши мумкин. Бундай ҳолатларда номусини ҳимоя қилиш, шайтонга ҳай бериш лозим. Ёмон ниятли кишини рад этиш билан бирга ўз ичидаги нафсоний истак ҳамда инсоннинг асосий душмани бўлган шайтонга эргашмаслик лозим. Бошқаларни, ҳатто турмуш ўртоғини алдаши мумкинлигини, аммо Аллоҳни асло алдай олмаслигини унутмаслик керак. Қилинган ҳар бир гуноҳ ёки ёмонлик бир кун келиб албатта ошкор бўлади. Ёлғончининг шами хуфтонгача ёнади, деган гап бежиз айтилмаган. Ошкор бўлганида юзимизни қизартирадиган ва бизни уятга қўядиган ишларни қилмаслигимиз лозим. Бошқалар эшитишини истамаган ва ичимизни кемирадиган ишлар гуноҳ сифатида таърифланади. Аллоҳга жавобини бера олмайдиган ҳар бир ҳаракатдан узоқ бўлиш лозим.
Аёл турмуш қургач, кўнгли ҳам эри билан бирга бўлиши лозим. Бу борада турмуш қуришдан олдин яхшилаб ўйлаб қарор қилиши керак. Жисмонан эри билан, хаёли эса бошқа жойда бўлган хотиннинг уйда бахтни қўлга киритиши жуда қийин. Номус ва ҳаё туйғуси шубҳасиз эркакларда ҳам бўлиши даркор. Аммо ҳаё кўпроқ аёлларга ярашади. Одобли ва ҳаёли бир хотин ҳам ўзи ишонч қозонади, ҳам турмуш ўртоғига ишонч бериб, уйда ҳузур-ҳаловат таъминланади.
Ҳамма нарса мўл-кўл пайтларда ҳам, оғир дамларда ҳам аёл киши иффати ва ҳаёсини муҳофаза этиши лозим. Номуссиз кишиларнинг нишонига рўпара бўлмаслик учун кийим-бошига эътибор қилиш билан бирга кўнгли ва ўйларига ҳам диққат қилиши лозим. Агар кўнгли бузуқ бўлса, ўн қават кийим кийиб олса ҳам, барибир шайтонга алданиб гуноҳга ботади. Аммо тақво либосини кийган бўлса, Аллоҳдан, ҳаромдан, жаҳаннамга тушишдан қўрқса, унга ҳеч ким яқинлаша олмайди. Аллоҳнинг ўзи унга ёрдам беради. Бу борада турли чораларга мурожаат қилиш билан бирга Аллоҳдан ёрдам сўраш, Унга дуо қилиш лозим.
Навоий шаҳар "Ғалаба" ва "Жанубий" мфй отинойиси Турдиева Нурбиби