Нафсини енгган кучлидир.

5-07-2023, 22:45 admin Мақолалар 205

Нафсини енгган кучлидир.

Инсон ҳаёти ақл ва ҳавойи истаклар, яхшилик ва ёмонлик, ҳақ ва ботил ўртасидаги тинимсиз курашдан иборат. У курашда қайси тамон ғолиб бўлишига кўра, Одам боласининг амаллари яхши ёки ёмон бўлади ва шунга мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Инсонни чалғитувчи, йўлдан урувчи, адаштирувчи омиллар кўп. Нафс хоҳиш-истакларининг ниҳояси йўқ. Ҳавойи истакларга эргашиш осон ва ёқимли. Олимлар бундай дейишган:
" Жаннатга олиб борувчи йўл қийин, унда нафс истакларига қарши туриш, курашиш талаб этилади. Жаннатга киришни истаган киши нафсини намоз ўқиш, рўза тутиш, ғазабини ютиш, ёмонлик қилган кишини афв этиш, тилини ғийбатдан тийиш каби тоатларга мажбурлаши, уларда давомли бўлиши, қийинчиликларга сабр қилиши лозим. Дўзах йўли эса, нафсига ёқадиган турли ҳаром нарсаларни истеъмол қилиш, мол-дунёни исроф этиш, бировларни ғийбат қилиш каби гуноҳ ишлардан иборатдир." Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)" Одамларни енган киши кучли эмас, балки ўз нафсини енган киши кучлидир", деганлар (Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ривояти). Кишининг Аллоҳ ҳузуридаги мартабаси унинг сабри миқдорича ошиб бораверади. Сабр- нафсини қийин бир ишга мажбурлаш ёки лаззатли бир нарсадан қайтариб қолишдир. Нафсини ғафлатдан қайтариб, огоҳликда тутиш лозим. Зеро, Аллоҳ таоло: " Бас кимки (дунёда) зарра миқдорича яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар", деган (залзала сураси, 7-8 оят). Динимизда нафснинг ҳовойи истакларига қарши курашиш учун Аллоҳ таоладан қўрқиш, У зотни кўп зикр қилиш, гунох қилиб қўйса, ортидан уни ювувчи савоб иш қилиш, Аллоҳ таоладан доим тоат-ибодатдан чалғитувчи ишлардан узоқ бўлиш, Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ни ўзига ўрнак билиш каби хайрли ишлар қилишимиз тавсия қилинган.
Ўзингга яхши кўрган нарсангни (бошқа) одамлар учун ҳам раво кўр.(Имом Бухорий ривояти).

Хатирчи тумани "Қўшчинор" МФЙ отинойиси Пардаева Санобар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш