Бахтли турмуш учун келинпошшага мактуб

14-05-2020, 22:09 admin Мақолалар 695

Эрингизга унга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.
Эр-хотин бир-бирига мурожаат қилар экан, ғурурлантирадиган ва хуш ёқадиган сифатлар ҳамда исмлардан фойдаланишга эътибор қаратиши лозим. Айтайлик. “Дадаси”, “Дадажониси”, “Бегим” каби сифатлар ўзбек эркаклари учун хос бўлган сифатлардир.Уйда бўлмаса ҳам бирор бошқа жойда,одамлар орасида, бирор йиғинда аёлнинг ўз турмуш ўртоғини ёқимли сифатлар билан тилга олиши уни бахтли қилади ва ғурурлантиради. Аксинча, унга ёқмайдиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилиши уни қувонтиради кейинчалик унинг бу ҳаракатидан қаттиқ уятга қолиши мумкин. Ва шариатда турмуш ўртоғига “Ака” деб мурожаат этиш жоиз эмас. Эркак ҳам ўз аёлига худди шу тарзда мулойимлик билан, унга ёқадиган сифатлар орқали мурожаат қилиши лозим. Ҳеч бўлмаса бошқалар олдида унинг исмидан сўнг “хоним” каби сифатлардан фойдаланиш зарур. Ёлғиз қолганларида бундан ҳам самимий ва яқин мурожаат қилишлари мумкин.
У ёқтирган таомларни лаззатли қилиб пиширинки, уйини соғинсин.
Маълумки юртимизда ҳаёт даражаси ўта юқори эмас.шу сабабли уйда хизматкор ёки ошпаз ёллаш ёхуд доимо кўчадан овқатланишга тўғри келмайди. Уйда кўпинча аёл кишилар овқат тайёрлайди. Қолаверса, ўзбек ошхонаси дунёда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга. Бой ошхонамиз таъсири сабаб бўлса керак эркакларимиз тартибли равишда нонушта, тушлик ва кечки овқат ейишга одатланишган.
“Эркак кишининг қалбига борадиган йўл ошқозонидан ўтади” сўзи эркакнинг таом ва овқатланиш маданиятига қанчалик аҳамият беришини кўрсатади.Аҳвол шундай экан. Турмушга чиққан қиз ҳам ширин-ширин таомлар пиширишни билиши лозим. Эрталаб ишга кетаётганда тайёрлаб қўйилган нонуштани еб уйдан чиққан эркакнинг ўша кунги кайфияти яхши бўлади. Кечқурун уйига ҳорғин ва оч қайтганида овқат ҳали тайёр бўлмаса, эркакнинг кайфияти тушиб кетади. Мазали таомлар пиширилиб, Аллоҳ берган неъматлар билан дастурхон тузалган бўлса, ҳам кайфияти кўтарилади, ҳам бутун чарчоғи чиқиб кетади. Шунингдек, уйига борганида овқат тайёр бўлмаслигини ёки хотини барибир овқат қилишни уддалай олмаслигини билган эркак имкон қадар уйига кеч боришга ҳаракат қилади. Ўртоқлари билан вақт ўтказиб сўнг уйига боради. Ҳорғин аҳволда қорнини ё тўйғазади ё умуман овқатланмай ётоғига шошилади. Хотини ва фарзандлари билан бир-икки оғиз гаплашишга ҳам ҳоли бўлмайди. Эрталаб яна кайфияти бузуқ ҳолатда ишга отланади. Аҳволнинг бундай тус олишида аёл қишининг ҳиссаси катта. Шу сабаб эрининг уйини соғиниши ва эртароқ уйга қайтишини истаган хонимлар уларга чиройли дастурхон тайёрлаб қўйишни ёдларидан чиқармасинлар.
Келинпошша бахтли турмуш учун харакат қилинг, илло Росули Акром Саллолоҳу алайҳи васаллам айтганларидек “Юздаги ҳол” каби оила бекаси бўлинг.

“Қизилқум” жоъме масжиди имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Турақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш