ОТА-ОНАГА МАКТУБ!

9-06-2022, 15:45 admin Мақолалар 1 277

ОТА-ОНАГА МАКТУБ!
Мени иккалангиздан бирингизни танлаш афзал кўришга мажбур қилманг, шу онда эр-хотин бўлмасангизда ҳамон менинг отам ва онамсиз, илтимос, менга бир-бирингизни ёмонликларингизни эмас, яхшиликларингизни гапиринг.Мени иккингиз орангизда гап ташувчига айлантирманг, бир-бирингизга айтадиган гапингиз бўлса, илтимос, икки маданиятли инсон сингари учрашинг ва гаплашинг. Вазият ўзгаришсиз қоладиган бўлса, менга иккалангизнинг ҳади олдингизда бўлиш имкониятини беринг. Мендан доим нима қилганимни, нимага муҳтожлигимни сўраб туринг, менинг доим сизлар билан суҳбатлашишга, сизларнинг маслаҳатингизга эҳтиёж сезишимни унутинг.Менинг ҳаётимда ҳамма нарсанинг ажрашишингиздан олдингидек давом этишини таъминланг. Бунга жиддий эътибор беринг, ажрашган ота-онанинг фарзанди бўлиш изтиробларини менга раво кўрманг. Унутманг мен ҳамон сизнинг болангизман, сизнинг ажрашганингиз мени, қайсингизнинг ёнингизда қолсам ҳам, сизга дўст ёки турмуш ўртоғи қилмайди. Сизнинг ажрашишингиз туфайли кўтара олишимдан ортиқни елкаларимга олдим, гаплашиб дардлашадиган ҳам суҳбат қидирсангиз, у мен бўлмай, мен билан гаплашинг ёки бирор дўст топинг ёки шифокорга учранг.
Неча ёшда бўлсам ҳам аросатда қолган инсонман. Бундан кейин не-не изтироблар билан юзлашаман депрессия, меҳрга муҳтожлик, аҳлоқий тарбия, яхши таълим...Бу масалада учрайдиган муаммолардан қийналган пайтларимда ёнимда бўлинг, менга ёрдам беринг. Оилавий қадриятлар мен учун олдинги маъносини йўқотди, ота-она, бобо-буви бир жойга тўпланиб қувонч билан нишонлаган байрамларимиз, туғилган кунларда, худди олдингидек, хурсандчилик қила олсам эди, афсуски буни иложи йуқ...!!!
“Ажрашиш дунёнинг охири эмас”-дейдилар, тўғри аммо ким учун? Ота-оналар учунми, болалар учунми? Юқорида толеъсиз бир боланинг ота-онасига ёзган мактуби ва истакларини ўқидингиз, ким бу бола? Беайб, бегуноҳ, маъсум бир гўдак, умрнинг гул фаслида катталар ҳам кўтаришга, қийналадиган қанча ишни елкалашга мажбур қилинган, алоқаси ҳам бўлмаган бир гуноҳнинг, айбнинг, хатонинг, ҳадис таъбири билан айтилганда, “Аллоҳ энг ғазабланадиган ҳалол”нинг азобларини тортишга мажбур бўлган инсон.
“Боланинг ақлий ёки ҳиссий истакларига ўтишдан олдин моддий эҳтиёж учун болаларга шундай қисматни раво кўришга ҳаққимиз борми?-деб ўйлашимиз керак. Менимча, ота-онасига кучли эҳтиёж сезадиган ёшида уни ёлғизликка маҳкум қилиш, дўстлари орасида бошини эгиш, кичик ёшда моддий-маънавий муаммоларга рўпара қилиб, кўприк остига итаришга, болаларнинг бундай қилмишлари билан жамиятнинг тинчинин бузишга, ўзимиз қийналганимиз учун бошқаларни ҳам қийнашга, ҳаққимиз борми?”деб мулоҳаза қилиб кўришимиз лозим, дастлаб, боланинг ота-онасига ёзган мактубини ҳам қўя турайлик, бугунги кун инсонни динининг эзгу қудратини кўрсатадиган шаклда диний қадриятларини ўрганса, ажрашишга шу нуқтаи-назардан қараса, ишонаман. Юзага келиш эҳтимоли бўлган ва мавжуд келишмовчиликлар ечимида, ажрашиш фикридан воз кечилади. Оилаларни ажрашишга мажбур қиладиган сабаблар таҳлил қилинса, томонлар бир-бирларига ён берсалар, нохушликлар бартараф қилинса, ажрашишларнинг олди олинса инсонлар оила қураётгандаги каби ернинг ҳам қулоғи бор деб ўйлаб, бирор киши эшитиб қолса ажрашаётганларида ҳам ҳиссиётдан кўра кўпроқ ақл ва мантиқ билан ҳаракат қилсалар ёки улуғлар, кўпни кўрган кишилар билан маслаҳатлашсалар!!
Энг муҳими кишилар турмушларида илоҳийнинг тақдирнинг тажаллиларни кўришга ҳаракат қилсалар, “Хотинингиз билан хушмуомилада бўлиб, тинч-тотув яшанглар агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам сабр қилиб, иноқ яшайверинглар, зеро сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин”, деган илоҳий кўрсатмага амал қилсалар. Ишончим комил-ки, шуларни қила олсак, фарзандларимиздан бундай мактуб олмаймиз!!!

Навоий шаҳар “Хумо” МФЙ отинойиси Акатова Матлуба.
























скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш