РАЖАБ ОЙИ ХУШ КЕЛДИНГ.
Ражаб қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари ушбу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис у “ражаб” деб аталган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг” (Моида сураси, 2-оят).
Уламолар ушбу оятдаги “ҳаром ой”дан мурод: ражаб, зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойларидир, деганлар. Ражаб ойида маълум бир ибодатлар саҳиҳ ривоятлар билан келмаган. Ражаб ойи аслида Рамазон ойига тайёргарликдир.
Ражаб ойи кирганда қандай дуо қилиш тўғрисида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қуйидаги саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган: “Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона”, (яъни: Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва бизни рамазон ойига етказгин), дер эдилар” (Имом Байҳақий ривояти).
Ражаб ойида муҳим тарихий воқеалар юз берган. Жумладан:
– Нуҳ алайҳиссалом тўфон бошланганда ражаб ойининг биринчи куни кемага минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Исро ва Меърож воқеаси ҳам, машҳур қавлга кўра, ражаб ойида содир бўлган.
Саҳиҳ ҳадисларда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Меърожга чиққан кунлари аниқ айтилмаган. Бу борада турли ривоятлар бор. Шунга кўра, Ражаб ойининг 27-куни тутиладиган рўзанинг фазилати ҳам бошқа кунларда тутиладиган нафл рўзанинг фазилати билан бир хил, деган эътиқод билан нафл рўза тутиш мумкин. Аммо ушбу кунни хослаб рўза тутиш бидъат ҳисобланади. Бу ҳақда уламолар: “Кимки Ражаб ойининг 27-кечасини алоҳида эътибор билан нишонласа, бидъат ишга қўл урган бўлади”, деганлар.
Савоб тўплайман деб, гуноҳ ҳосил қилмаслик керак. Ражаб ойида Меърож ва Исронинг муҳимлиги бор. Чунки бу иккаласи бизга намоздек буюк ибодатни олиб келди. Бу кечада бизга намоз фарз қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хушхабар ва тасалли бўлди. Биз бу ойда кўпроқ хайрли ишлар билан машғул бўлмоғимиз керак. Алллоҳ таоло бу ойда бандаларига ҳисоб-китобни ўргатади. Мақсад бу дунёнинг ҳою ҳавасларига берилиб, умрни зое қилмаслик учундир.
Навоий шаҳар "Ғалаба" ва "Жанубий" мфй отинойиси Турдиева Норбиби.