Ражаб-покланиш ойидир.

2-02-2022, 15:23 admin Мақолалар 485

Ражаб-покланиш ойидир.

Бизга ибодат қилиш бахтини насиб этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам.)га салому саловатларимиз бўлсин. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мархамат қилади:"Албатта Аллоҳнинг наздида ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлар ва ерни яратган кунида белгилаб қуйганидек,12 ойдир". Лекин шундай кунлар ойлар борки, Аллоҳ таоло уларни бошқаларидан устун қилиб қўйди.Иншааллоҳ, муқаддас ойларнинг бири Ражаб ойи остона хатлаб уйимизга кириш арафасида турибди.Бу ойда "Рағойиб ва Меърож номли икки кеча бор Ражаб сўзи"Тажриб сўзидан олинган бўлиб, хурмат-таъзим деган маънони билдиради. Аллоҳ таоло бу ойга хурмат кўрсатиб рўза тутганларни, ибодат қилганларни мағфират қилади, юксак даражалар эҳсон этади.Аллоҳнинг йўлида ишлаганларга Аллоҳнинг нури ёғилади.Бир хадисда Ражаб-жаннатдаги сутдан оқ, болдан ширин эканлиги, қиёмат куни унинг сувидан Ражаб ойида рўза тутганлар ичишлари ҳақида хабар берилган.Ражаб ойининг яна бир номи "Шахрул мутоҳир" яъни "Покланиш ойидир. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи васаллам) "Ражаб Аллоҳнинг, шаъбан ойи менинг рамазон умматимнинг ойидир" деганлар. Зуннин Ал мисрий шундай деган. Ражаб ойи, Уруғ экиш Шаъбон ойи уни суғориш Рамазон ойи эса хосилни олиш ойидир.Ҳамма экинини йиғади.Уруғ экмаган одам хосил даврида қаттиқ пушаймон бўлади.Ражаб ойи 3-февралдан бошланади.Рағойиб кечаси биринчи жума пайшанбадан жумага ўтар куни дейилган.
Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи васаллам.)Ражаб ойи кирган вақтда қўйидаги дуони ўқир эдилар: "Аллоҳумма барик лана фий Ражаба ва Шаъбана ва баллиғна рамазон"."Аллоҳим Ражаб ва Шаъбан ойларини биз учун баракали қил ва бизни рамазон ойига етказ."Илохим Аллоҳ солиҳ амаллар бажаришни барчамизга насиб этсин! Ойнинг фазилатларидан баҳраманд этсин ва гуноҳларимизни махфират айласин!Омин.

Хатирчи туман Буғирдоқ МФЙ отинойиси Миртазаева Робия
Манбалардан таёрлади.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш