Ражаб ойи фазилати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога юзининг улуғлиги, ҳамда куч қудратига лойиқ ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга, аҳлу оилаларига салавоту-дурудлар бўлсин.
Ҳижрий – қамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб бўлиб, у(уруш қилиш) ҳаром (саналган) ойларнинг биридир. Бу муборак ойга боғлиқ бир неча маълумотлар бор. Уларнинг баъзилари мазкур ойнинг ҳаром (ҳурматли) ойлардан бири эканини баён этади.
Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг», деган (2-оят).
Оятдаги «ҳаром ой»дан мурод Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойларидир. Бу ойларда уруш қилишни Аллоҳ таоло ҳаром қилган. Мазкур тўрт ойда агар уруш қилинса, Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартириб, ҳаром нарсани ҳалол ҳисоблаш бўлади. Бинобарин, бу катта гуноҳдир.
Бир йилда тўрт ойни урушсиз ой деб эълон қилиш бутун дунё тинчлигини кўзлаб қўйилган ажойиб асос эди. Ҳарамайни шарифайн макон жиҳатидан тинчлик-омонлик минтақаси бўлса, уруш ҳаром қилинган тўрт ой замон жиҳатидан тинчлик-омонлик даври эди.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳажларида хутба қилиб:
«Албатта, замон Аллоҳ осмонлару ерни халқ қилган кунидаги ҳайъатига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Улардан тўрти ҳаром ойлардир. Учтаси бирин кетин; Зул қаъда, Зул ҳижжа ва Муҳаррам. Ва Жумадо ва Шаъбон орасидаги Музарнинг Ражаби», дедилар».
Учовлари ривоят қилган.
Бу ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида ҳайит куни қилган хутбаларидан бир парча келтирилмоқда.
Ражаб ойининг ҳаром (ҳурматли) ойлардан бўлгани учун унда нафл рўза тутиш кўп савобга эга бўлишнинг йўлларидан бири ҳисобланади.
Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: «Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик», деяётганини эшитганман», деди».
Усмон ибн Ҳаким Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаслар керак, деб ўйлаб қолишарди. Гоҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Ражаб ойда ҳам шундоқ бўлар эди.
Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади: «Албатта у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. Сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?», дебди.
«Сени нима ўзгартирди? Чиройли кўринишда эдинг?», дедилар.
«Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нима учун ўзингни азобга солдинг?», дедилар-да, сўнгра:
«Сабр ойи (Рамазон) рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди.
«Икки кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Уч кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини буклаб-ёзиб кўрсатдилар». Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Йил бўйи рўза тутиш шариатга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи азоблаш эканлиги.
2. Нафл рўза тутмоқчи бўлган одам Рамазондан бошқа ойларда бир кундан, икки ёки уч кундан тутса бўлиши.
3. Агар мазкур миқдорни ҳам оз деб, билса ашҳурул ҳурумда-ҳаром ойларда уч кун-уч кундан тутса яхши бўлиши. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бўлганидан унда нафл рўза тутиш афзалдир.
Демак, Ражаб ойида нафл рўза тутиш савобли иш ҳисобланади. Иложини топган кишилар бу ойда нафл рўза тутсалар яхши бўлиши аниқ.
Шунингдек, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида инсоният тарихидаги энг муҳим ҳодисалардан бири содир бўлган. Ўша кечада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Исро ва Меърожлари бўлган.
Аллоҳ таоло:
«Ўз бандасини кечаси Масжидул-Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул-Ақсога оят-мўъжизала-римизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир», деган.
Араб тилида «исро» сўзи-кечаси юргизиш(тунги сайр) маъносини англатади.
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни Маккаи мукаррамадан Қуддуси Шарифга кечанинг бир қисмида олиб боргани ҳақида сўз юритилган.
Исро ҳодисаси Ислом даъвати тарихидаги энг машаққатли ва оғир дамларда содир бўлди. Бу даврга келиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларидаги оз сонли мусулмонларга нисбатан мушрикларнинг озорлари, қийноқлари кучайган, уларни Аллоҳнинг динидан қайтариш йўлидаги чиранишлари ҳаддан ошган эди. Мусулмонлар учун ғоятда қийин бир ҳолат пайдо бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрикларнинг ҳужумларидан ҳимоя қиладиган шахслар Абу Толиб ва Хадича онамиз ҳам вафот этганлар ва қийинчилик ҳаддан ошган эди. Ана шундай мудҳиш бир пайт-да Исро ва Меърож ҳодисаси бўлиб ўтди.
Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечаси Маккаи мукаррамадан бир зумда Байтул-Мақдисга олиб борди ва у ердан Меърожга олиб чиқди. Бу эса, ана шундай оғир бир пайтда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар учун катта тасалли эди. Ноумидлик кайфиятини сўндириб, умид учқунларини аланга олдириш эди.
Айни чоқда, Исро воқеаси кишилар иймонини синаш омили ҳам эди. Ҳар бир нарсага моддий мўъжиза талаб қилиб турган мушрикларга бу воқеа ортиқча гап-сўзлар учун яна бир қулай фурсат бўлса, мўмин-мусулмонман деб юрганларнинг иймони қанчалик мустаҳкамлигини синаш омили эди.
Муҳаммад алайҳиссалом Меърож кечасида Аллоҳнинг қудратига далил бўлувчи улкан белгиларни, жумладан: жаннатни, дўзахни, Обод уйни (Байтул-маъмурни), ўтган пайғамбарларни, Жаброил алайҳиссаломнинг асл ҳолатларини ва бошқаларни кўрдилар.
Ғойбга тааллуқли мазкур нарсаларни Пайғамбар алайҳиссаломга кўрсатилишининг ҳикмати кўп. Жумладан, у зот кишиларни даъват қиладиган нарсаларини ўз кўзлари билан кўриб, қалбларидан тасдиқлаб олсалар, даъват осон кечади. Халойиққа ҳужжат келтириш осон бўлади, мўминларнинг қалблари таскин топади ва ҳоказо.
Муҳаммад алайҳиссалом ўз кўзлари билан очиқ-ойдин кўрган, қалблари ишонч ила тасдиқлаган, ҳужжатли ва далилли нарсага кишиларни чақирганлар.
Аллоҳ барчаларимизни муборак Ражаб ойининг ҳурматини жойига қўйиб, ушбу ойни чиройли одоб, гўзал хулқ ва ибодатлар билан ўтказмоқлигимизни насиб айласин.
Навоий вилояти “Зарафшон” жомеъ масжиди имом хатиби: Қ.Ибрагимов