Ражаб ойининг фазилатлари.
Ражаб ойи Исломий ойларнинг еттинчиси-" Ашҳурул -ҳурум " деб аталган тўрт муқаддас ойнинг яъни Аллоҳ Таоло Қуръонда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биридир. Яъни бу ойда инсонлар , қабилалар ўртасида уруш, қон тўкиш, тажавузкорлик қатиян ман этилган. Ражаб сўзи" Тажриб" сўзидан олинган бўлиб ҳурмат, таъзим, ҳаё қилмоқ, қўрқмоқ маъноларни англатади . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам; " Ражаб ойи Аллоҳнинг, Шаъбон ойи менинг, Рамазон ойи умматимнинг ойидир "деганлар. Ражаб ойида қилинган ибодатлар гуноҳлардан поклагани боис, бу ой -" Шаҳрул мутоҳҳар " яъни покланиш ойидир. Бу ойда неча ракат намоз ўқиш ёки айнан бир дуони ўқиш ёки қанча рўза тутиш ҳақида буюрилган саҳиҳ ҳадис келмаган. Лекин одатдаги ибодатлар, нафл намоз ва нафл рўзаларни тутиш , Аллоҳнинг ҳузурига юзланиб илтижо қилиб исталган дуоларни кўпроқ истиғфор ўқиш, Аллоҳга яқинлаштириб гуноҳлардан покланишга воситадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :" Аллоҳим! Ражаб ва Шаъбон ойларини биз учун баракали қил ва бизни Рамазон ойига етиштир "-деб дуо қилганлар. Ражаб ойи Аллоҳнинг ойи бўлгани сабаб, Аллоҳнинг сифатларини жам қилган " Ихлос" сурасини кўп ўқиш афзал. Яна :"Нафсига зулм этган , ўлдириш, қайта тирилтириш ва қайта тўплашга ожиз банданинг тавбаси каби ўзидан бошқа Илоҳ бўлмаган , тирик ва қоим бўлган улуғ Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан"- деган истиғфор дуосини ўқиш ҳам фойдалидир. Бу ойда "Рағойиб ва Меърож " номли икки муборак кеча бор. Рағойиб кечаси Ражаб ойининг биринчи жума кечаси деб таҳмин қилинади. Рағойиб яъни " Роғиба" - рағбатга лойиқ маъносини билдиради. Ражаб ойининг 27- куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом Буроқ номли қанотли тулпор отни олиб келиб, хушхабар етказади :" Эй Аллоҳнинг Расули, бугун сен само зиёратига таклиф этилдинг". Бу ҳақда Исро сураси 1 оятда шундай марҳамат қилинган : "Бандани тунда Масжид -ал-ҳаромдан олиб, оятларимизни кўрсатмоқ учун атрофини муборак қилганимиз Масжид -ал-Ақсога келтирган Аллоҳ нақадар пок Зотдир. Ҳар нарсани ҳаққи билан эшитувчи ва кўргувчидир". Шу кеча яъни Меърож кечаси Пайғамбаримиз алайҳиссаломга уч нарса берилди : 1. Бақара сураси охирги икки ояти -Аманар росулу. 2.Умматидан Аллоҳга шерик қўшмаганларнинг Жаннатга кириш хуш хабари. 3.Меърож ҳадяси сифатида беш вақт намоз ўқиш фарз бўлди. Алҳамдулиллаҳ Ражаб ойига ҳам саноқли кунлар қолди. Илоҳим дуоларимизни зое этмайдиган меҳрибон, ҳар ишга қодир Парвардигори олам барчамизни Ражаб ойининг савоб ва барокатидан баҳраманд этсин. Зеро Аллоҳ Таоло Бақара сураси 186-оятда шундай марҳамат қилган:" Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини қабул қиламан". Амин.
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувонова.