Қачон бир яхшилик қилсанг, дарҳол бекит. Агар сенга яхшилик қилишса, уни оламга ёйиб, достон эт.
Бировга қилган яхшилигингни бекитишинг, балки унутишинг сени икки балодан қутқаради: бири – шуҳрат, иккинчиси – миннат. Шуҳрат балоси сени такаббурликка бошлаб, шайтонга ошна қилиб қўяди. Миннат балоси эса қилган яхшилигингнинг савобини куйдиради. Натижада қанча машаққат билан топилган бебаҳо бойликни бир нафасда йўққа чиқариб, қашшоққа айланиб қоласан.
Бировнинг сенга қилган яхшилигини унутмаслик билан икки саодатга эришасан: бири – руҳингни кўтариб турадиган шавкат, иккинчиси – хайр амал қилишга доимий рағбат. Оллоҳ ато этган улуғ мартаба бандаликни сидқи дилдан ҳис эта олган инсон ҳаргиз руҳан чўкмайди. Бандалигини бўйнига олган инсонгина қилган яхшилигини эсдан чиқариб, ўзига қилинган яхшиликни мудом кўз олдида тута оладиган даражада ички қувват – шавкатга эга бўлади. Бировнинг сенга қилган яхшилигини яширмасдан ошкор қилишинг, аввало, инсонларга ибрат, қолаверса, хайр амалга рағбатинг борлигидандир.
Навоий шаҳар "Ғалаба" ва "Жанубий" мфй отинойиси Турдиева Нурбиби.