Хайр- саҳоват -инсон зийнати.

11-04-2022, 16:12 admin Мақолалар 529

Хайр- саҳоват -инсон зийнати.

Яхшилик, хайр-саҳоват, меҳр-оқибат, силаи раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган.Бундай олижаноб ҳислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Худди шундай фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятига айланиб ота-боболаримиз, момоларимиз ва дилбар аёлларимизнинг жасорати, ҳиммати ва имон - эътиқоди ҳамда хаёсида ўз аксини топган. Ислом динини асосий манбалари - Қуръони карим ва хадисларда кўп бора таъкидланган.
Аллоҳ таоло Қуръон каримда "Эҳсон яхшиликни мукофоти фақат эҳсон эзгулик бўлажак"( Рахмон сураси 60 оят),деб марҳамат қилади.
Ўзгаларга яхшилик қилувчиларга дунё ва охиратда улкан мукофоти борлигини маълум қилган. Рамозон ва Қурбон ҳайитларида, Мустақиллик куни ва Наврўз каби айёмларида хайри саҳоват халқимизнинг азалий қадриятига айланган...
Айниқса Жонажон Юртимизни ҳар- бир гўшасида ҳар қачон саҳоватпеша одамлар эл назарида азиз бўлиб қолаверади.
Маҳалламиздаги кам таъминланган оилалар, имконияти чекланган болалар , ёлғиз қариялар хар доим яхшиларни ширин сўзларию мадади билан илҳом олади... Ва шу савобли ишларни
ёшларга ўргатиш ва кўниктириб боришда биз ҳам ўз ёрдамимизни аямаймиз. Тарғибот ташвиқот ишлари билан бандмиз. Зеро , бирники мингга мингники туманга хикматини амалий исботини кўриб турибмиз. Яхшилар кўпайсин иншаоллох.
Деҳқонобод МФЙ отинойиси
Асомова Шохиста.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш