ДУНЁ ВА ОХИРАТДА ЯХШИЛИК БЕРИЛИШИНИ СЎРАШ

25-01-2019, 07:39 admin Мақолалар 1 338



بسم الله الرحمن الرحيم

Одамлар дуо қилишда ҳам ҳар хил бўлар экан. Кимдир фақат бу ўткинчи дунёнинг неъматларини сўрар экан: «Бой қилгин, тижоратга ривож бер, бу йилни ёмғирли қилгин..» ва ҳакозо. Бу турдаги одамларни Қуръону Карим васфлаб:
«Одамлардан баъзилари: «Роббимиз бизга бу дунёда бергин», дейдир ва унга охиратда насиба йўқдир», дейди. (Бақара, 200.)
Фақат дунёда сўрагани учун унга охиратда яхшилик йўқ.
Ҳақиқий мўминлар ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин», дейдир.
Бу дуо − мусулмонларнинг дуоси. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Чунки Ислом дини икки дунёнинг ободлигига чақиради. Динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳойю ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.
Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб номини айтмасдан, умумий қилиб «яхшилик» деб айтилмоқда. Аллоҳ таолонинг Ўзи «яхшилик»нинг нималигини яхши билади.
Имом ибн Касир: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», деганлар.
Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам): «Байтуллоҳнинг бурчагидан ҳар ўтганимда, «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз, «Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил охирати ҳасанатан ва қина азабаннаар»ни ўқинглар», деганлар.
Бу дуо Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссолату вассалом)нинг кўп қиладиган дуолари эди.
Ибн Аби Ҳотим Абу Толутдан қилган ривоятда: «Анас ибн Молик ҳузурида эдик. Собит у кишига:
«Биродарларингиз дуо қилишингизни сўрашяпти»,
– деди. Анас ибн Молик «Роббана атина...»ни ўқидилар. Бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Туришмоқчи бўлишганда: «Эй Абу Ҳамза, биродарларингиз туришмоқчи, уларни бир дуо қилсангиз», – деди. Шунда Анас ибн Молик: «Сизларга ишларни майдалаб беришимни хоҳлайсизми?! Агар Аллоҳ сизга бу дунё ва охиратнинг яхшилигини бериб, дўзахнинг азобидан сақласа, яхшиликнинг ҳаммасини берган бўлади-ку!» – деди.

манба: bintu sodiq канали. Одинахон Муҳаммад Содиқ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш